

Манбага кўра, А, Б ва C Сериялар давом этади, Д Серия эса муддатидан олдин якунланди. Учала юқори лигага 2019/20 йилги мавсумни якунлаш учун сўнгги муддат 20 август этиб белгиланди.
Бу эса молиявий қийинчиликлар туфайли Д Серияга тушиб кетган “Палермо”нинг камида яна бир йил қуйи дивизионда қолишини англатади. Коронавирус пандемияси олдидан клуб 4-дивизионда пешқадамлик қилаётган эди.
Италияда янги 2020/21 йилги мавсум эса 1 сентябрда бошланиши режалаштирилган.



