А Сериянинг беш клуби "Интер" ўйинчиси учун даъвогарлик қилмоқда

Alisher
10 янв 2022
А Сериянинг кўплаб клублари Миланнинг "Интер" жамоаси ярим ҳимоячиси Стефано Сенсига қизиқмоқда.

Гап "Фиорентина", "Сампдория", "Женоа", "Сассуоло" ва "Кальяри" клублари ҳақида кетмоқда. Барча даъвогарлар Стефанони ижарага олишмоқчи.

Ярим ҳимоячи ўз навбатида клубидан кетмоқчи ва А Сериянинг ўртамиёна жамоаларига ўтмоқчи эмас.

Сенси жорий мавсумда кам ўйин амалиётига эга бўлмоқда. У А Серия доирасидаги 9та ўйинда майдонга тушди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira