А Сериянинг 2 жамоаси Саррига таклиф билан чиқмоқчи
21 мар 2021 20:48
Янгиликлар
А Сериянинг 2 жамоаси Саррига таклиф билан чиқмоқчи
“Фиорентина” Маурицио Сарри жамоа бошқарувига олиб келиш фикридан қайтмаган.
62 ёшли мутахассис ҳозирда ишсиз ҳисобланади. “Фиорентина” билан бирга Саррининг хизматларига унинг собиқ жамоаси “Наполи” ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, италиялик мутахассиснинг сўнгги иш жойи “Ювентус” бўлган ва у 2020 йил ёзида истеъфога чиқарилган эди.
А Серия жорий мавсумида 27 та ўйин ўтказган “Фиорентина” 29 очко тўплаган ҳолда 14-ўринда бормоқда. Неаполликлар эса 50 очко билан 5-ўринда турибди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Фикрлар