А Сериянинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчилари аниқланди
20 май 2022 23:33
Янгиликлар
А Сериянинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчилари аниқланди
Италия чемпионатининг бу йилги мавсуми ўз якунига этишига биргина тур қолди.
А Серия эса мавсумнинг энг яхши футболчиларини аниқлади.
Энг яхши дарвозабон деб Майк Меньян ("Милан") топилди. Ҳимоя чизиғининг энг яхши футболчиси деб "Торино" ўйинчиси Глейсон Бремер қайд этилди.
Мавсумнинг энг яхши ярим ҳимоячиси сифатида "Интер" футболчиси Марцело Брозович тан олинди. А Сериянинг энг яхши ҳужумчиси номига "Лацио" форварди Чиро Иммобиле лойиқ кўрилди.
Бундан ташқари, А Сериянинг 23 ёшгача бўлган энг яхши ўйинчиси "Наполи" вакили Виктор Осимхен бўлди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. Учта голи ҳисобланмаган "Челси" 10 киши қолган "Барселона"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет бешинчи учрашувда дуранг ўйнади ва гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди
Морган Роналдунинг шартли дисквалификацияси ҳақида: "Тўғри қарор. Криштиануни атайлаб кийимидан тортишган"
"Насаф"нинг икки етакчиси "Пахтакор"га ўтади
Фикрлар