А Серия. "Наполи"дан йирик ғалаба, Мактомини пенальтидан фойдалана олмади

25 апр 2026, 01:43
А Сериянинг 34-турига старт берилди.

Турдаги илк ўйинда “Наполи” ўз майдонида лигада қолиш учун курашаётган “Кремонезе”ни қабул қилди ва йирик 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Учрашувда Скотт Мактомини ҳисобни очганди. Кейинчалик Расмус Хойлунд, Кевин де Брюйне ва Андрей Сантослар ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди. Қайд этиш керак, бельгиялик де Брюйне гол+пас қайд этди.

Баҳснинг сўнгги дақиқаларида Скотт Мактомини пенальтидан фойдалана олмади.


Манба: championat.asia