

Яқинда маълум бўлганидек, "Рома" захира варианти сифатида ўзбекистонлик ҳужумчига ишонишда давом этмоқчи.
"Рома"нинг 26 ёшли ўйинчига ўтган йилда сарфлаган катта маблағи ўйинчидан ёзги трансфер ойнасида хайрлашишга имкон бермайди.
Шу билан бирга, яқинда "Фиорентина" "Рома" клубига Шомуродов борасида мурожаат билан чиқди. Бу ҳақда Il Messaggero нашри хабар бермоқда.
Винченцо Итальяно жамоаси ҳужум чизиғини кучайтирмоқчи ва "Женоа" собиқ ўйинчисини ижарага олмоқчи.



