А Серия. Шомуродов қайтди ва "Кальяри" ўзининг олти ўйинлик ғалабасиз сериясига барҳам берди

Alisher
3 мар 2024
Италия А Серия 27-тур доирасидаги "Эмполи" — "Кальяри" ўйини бўлиб ўтди.

Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов узоқ танаффусдан сўнг майдонга қайтди. Ҳужумчи ўйиннинг 87-дақиқасида захирадан майдонга тушди ва баҳс сўнггига қадар ҳаракат қилди. Қайд этиш керакки, "Кальяри" бугунги ғалаба билан ўзининг олти ўйинлик зафарсиз сериясига барҳам берди.


"Эмполи" — "Кальяри" 0:1

Гол: 0:1 – 69 Янкто.

"Эмполи": Каприле, Исмайли, Луперто, Валюкевич (Черри, 82), Какаче (Пеццелла, 72), Коваленко (Джаси, 72), Марин, Мале, Камбьяги, Канчельери (Фаццини, 72), Дестро (Ньянг, 58).

"Кальяри": Скуффет, Мина, Доссена, Ауджелло (Ацци, 78), Янкто (Ветеска, 77), Дейола, Макумбу, Гаэтано (Шомуродов, 87), Нандес, Лападула (Мутандва, 87), Лувумбу (Заппа, 32).

Огоҳлантириш: Гаэтано (17), Мина (79), Скуффет (85).


А СЕРИЯ ТУРНИР ЖАДВАЛИ


AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia