UZ

Сўнгги янгиликлар

09:01Футзал. Олий лига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади  0 08:39Конте 2022 йилда Роналдунинг "Тоттенхэм"га трансферини муҳокама қилганди, аммо...  0 08:30Лига 1. "Марсель" - "Монпелье" 1:1  0 08:25Бундеслига. "Айнтрахт" - "Бохум" 1:1  0 08:18Бундеслига. "Айнтрахт" "Бохум"ни юта олмади  0 07:55Лига 1. "Марсель" "Монпелье" билан дуранг ўйнади  0 07:33Бугун Суперлигада 4-тур ўйинлари давом эттирилади: Наманган ва Навоийда ўйинлар бор  3 07:14Ла Лига. "Мальорка" ва "Осасуна"да нурсиз дуранг, "Барса" бугун, "Реал" эса эртага ўйнайди  4 01:46АПЛнинг икки топ-клуби Онанага қизиқмоқда  2 01:07"Сурхон"нинг мавсумдаги иккинчи ғалабасини қўлга киритган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  5 00:54"Челси" Маунтнинг нархини аниқлаб олди  3 00:35Гвардиола: "Ливерпуль" ҳақидаги фикримни ўзгартирмайман"  2 00:15АПЛдаги энг тезкор футболчилар маълум қилинди  0 23:59"Милан"га қарши ўйин олдидан "Наполи"да катта йўқотиш бор  2 23:36Тухель "Челси"дан кетгани ҳақида: "Шокка тушиб қолгандим"  3

А Серия. Лаутаронинг голи Милан дербисида "Интер"га ғалаба тақдим этди Янгиликлар

А Серия. Лаутаронинг голи Милан дербисида "Интер"га ғалаба тақдим этди

Теглар :  ИнтерМилан
Италия А Сериясининг 21-туридан ўрин олган "Интер" — "Милан" учрашуви якунланди.

"Интер" — "Милан" 1:0

Гол: 1:0 – 34 Мартинес.

Интер – Онана, Дармиан, Ачерби, Шкриньяр, Бастони, Димарко (Гозенс, 71), Аслани, Мхитарян (Брозович, 71), Чалханоглу (Гальярдини, 89), Барелла, Джеко (Лукаку, 71), Мартинес.

Милан – Тэтэрушану, Калабрия (Салемакерс, 55), Кьер (Ребич, 86), Габбия (Тиав, 70), Калулу, Эрнандес, Крунич, Тонали, Жиру, Ориги (Рафаэл Леау, 55), Жуниор Мессиас (Браим Диас, 46).

Огоҳлантиришлар: Калулу (32), Габбия (49), Рафаэл Леау (62), Мхитарян (67), Ачерби (68), Жиру (84), Ребич (88).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

89. Лаутаро яна гол урди, аммо унинг хурсандчилиги узоққа чўзилмади: ҳакам ўйиндан ташқари ҳолат деб эълон қилди.

83. Лукаку гол урди, аммо рақиб ҳимоячисига нисбатан ўйин қоидаси бузилгани учун ҳисобга олинмади.

78. Жирудан навбатдаги ноаниқ уриниш, бу сафар жаримадан ижро этилди.

76. Жиру "Милан"нинг тезкор ҳужумини чиройли тарзда "кўмиб қўя қолди".

75. Диаснинг зарбаси ўзи ўйлагандек кучли чиқмади, Онана ҳам тўпни эгаллашда қийинчиликка дуч келмади.

71. Иккала жамоа таркибида ўзгаришлар рўй берди.

69. "Милан"да стандарт вазият юзага келди. Тео эса жарима зарбасини кўкка совурди.

67. Мхитарян ҳам ҳакамнинг ҳимматидан қуруқ қолмайдиган бўлди.

62. Леау захирадан майдонга тушгач, ўзини кўрсатишни бошлади: ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

Учрашувга шунча томошабин ташриф буюрибди.

59. Онананинг совғасини голга айлантиришга Жирунинг виждони қийналди, шекилли, дарҳол тўпни қайтариб берди.

58. Жирунинг, умуман, "Милан"нинг зарбасини кута-кута кузларимиз карралаб кетганди.

56. ЗАРБА! Лаутаро ўнг қанотдан узатилган тўпни тўхтатмасдан дарвоза йўллади, Тэтэрушану бу вазиятда тэтэтэтентираб қолмади.

55. "Милан"да икки ўзгариш: Леау ва Салемакерс Ориги ва Калабрияни алмаштирди.

53. Чалханоглунинг ноаниқ паси рақиби худди шундай жавоб қайтарди.

49. "Милан" футболчилари Лаутарони майдонни ўз оёқлари билан тарк этишини исташмаяпти чоғи, тайм бошидан буён иккинчи бор уни оғриқдан қичқиришга мажбур этишди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди. Вақт ўтгач, жамоалар танаффусга йўл олишди.

41. "Милан"нинг ҳужумлари бошланди сўзини айтиб бўлмасимдан тугаб қолмоқда.

34. ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Лаутаро бурчакдан узатилган тўпга бош билан зарба йўллади ва ҳамда "Милан" футболчиларининг тўпни майдон марказидан бошлашига сабабчи бўлди.


32. Калулу Лисандрони майдон марказида думалатди. Оқибатда ҳакам ўзи кийган либос рангидаги қоғозни "Милан" футболчисининг кўзига кўрсатиб қўйди.

29. Шкриньярнинг стандарт вазиятдан сўнг бош билан йўллаган зарбаси "Милан" дарвозабонининг "Хайрият" дейишига сабабчи бўлди.

25. Барелланинг кучли зарбасидан сўнг "Милан" ҳимоячисининг оёғи сейв амалга оширди.

24. "Интер" футболчисининг оддий вазиятдаги хато пасидан сўнг "Милан" мураббийи уни олқишлади ва миннатдорчилик билдирди.

21. Калабрия "Интер" дарвозаси томон регби усулида зарба йўллади.

14. Жеко рақиб жарима майдони йиқилди, аммо ҳакам пеналти белгиламади, кейинги эпизодда эса "Интер" футболчиси шеригини қандай йиқитишганини рақиб футболчиси мисолида кўрсатиб берди.

11. Лаутаро Эрнандесдан кечирим сўрайдиган ҳаракат амалга оширди.

10. Барелла Шкриньярнинг узатмасини бош билан дарвозага тўғрилаб қўя олмади, Тэтэрушану нигоҳи билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

8. Чалханоглу дарвозани эмас, унинг ортидаги баннернинг қоқ марказини нишонга олди.

6. Тэтэрушану Лаутаронинг зарбасидан сўнг ролик қилишга арзийдиган сейв амалга оширди.

2. "Интер" ярим ҳимоячилари марказдан юриш қилган Мессиасдан тўпни олиб қолиб, ўзини ортга кузатиб қўйишди.

1. Ҳакамнинг ҳуштаги учрашувни бошлади. "Интер" кўк-қора, "Милан" қизил-қора либосда ҳаракат қилади.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди.


Айни дамда "Интер" 40 очко билан иккинчи, "Милан" эса 38 очко билан бешинчи ўринда бормоқда. Демак, меҳмонлар бугун ғалаба қозонса, азалий рақибларидан ўзиб кетиб, юқори поғоналардан бирига кўтарилиши мумкин.


Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Италия футболчига шайдо томошабинларга салом деб қоламиз. Эҳтимол, хонадонингизда чироқ билан боғлиқ муаммо туфайли ўйинни кузатиш имкониятидан маҳрум бўлсангиз, сизни бевосита учрашув муҳитидан бенасиб қолдирмасликка ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

+4   
06 фев 00:42:33
VOLSHEBNIK.BARSA
Interga omad
+4   
06 фев 00:09:13
Kokand N:1
Inter yutamiz insha'Allah
+3   
06 фев 02:45:00
Музаффар Махмудов
Молодец, Интер
+3   
06 фев 00:47:58
Haqiqat-2
Интерга бугун доминантлик килса керак
+3   
06 фев 00:13:10
Football Team
INTERNAZIONALE OLG'A QORA KO'KLAR
+2   
06 фев 02:47:15
Red_Devil18
Kuchli komanda bugun yutdi
+2   
06 фев 00:07:39
Paolo Maldini_3
Olga Milan!!!
+2   
05 фев 23:56:12
Forza_inter
Derbilar derbisi. Olg'a interrrrr
+1   
06 фев 07:25:22
Абдурахмон Вахобов
АЛЛОХга шукур яхши хабар хам бор эканку.
+1   
06 фев 07:17:12
Kokand N:1
Milan aniq zarba bermaptiyu pioliga xayrmikan
+1   
06 фев 01:38:50
Umidjon
Татарошаноди биронта жамоага эхсонга бервориш керак
+1   
06 фев 01:11:22
Bukhoriy
Forza MILAN! Ғалабани нишонлаш нассиб этсин.
+1   
06 фев 00:05:22
Umidjon
Шу сафар милан ютсинда....
   
06 фев 02:49:32
. .
Forza INTER
   
06 фев 02:41:55
Umidjon
Йоколэ пиоли жируди олиб командадан
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика