UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10Лига 1. “Лион” йирик ғалабаси билан 32-турни якунлаб берди (+жадвал)  0 02:00Ла Лига. Меҳмонда дуранг ўйнаган “Атлетико” пешқадамликка қайтди (+жадвал)  13 01:50А Серия. “Аталанта” голларга бой баҳсда “Фиорентина”ни мағлуб этди  0 01:30Сон: “Чемпионлар Лигасига йўлланма олиш учун қўлдан келган барча ишни қиламиз”  1 01:00АПЛ. Ляказеттнинг дубли “Арсенал”га сафардаги йирик ғалабани келтирди  6 00:05Olamsport: Ўзбек спортчиларидан кетма-кет Олимпиада лицензиялари, UFC турнири натижалари ва бошқа хабарлар  0 23:40Моуринью антирекорд қайд этди  4 23:10Ла Лига. “Бетис” – “Атлетико”. Фекир, Коке ва Феликс асосий таркибда  9 22:58А Серия. “Рома” – “Болонья” баҳси тақдирини ягона гол ҳал этди  1 22:50Лига 1. Бен Йеддернинг дубли “Монако”га йирик ғалаба келтирди  0 22:35Экстракласса. “Легия” сафарда нурсиз дуранг ўйнади, Яхшибоев эса …  3 22:26АПЛ. "Манчестер Юнайтед" Лондонда "Тоттенхэм"ни иродали ҳисобда мағлуб қилиб, реванш олди  94 22:18АПЛ. “Шеффилд Юнайтед” – “Арсенал”. Асосий таркиблар  2 22:02Бекзод Қодирқулов: "Файсал Траоре тикланиш жараёнида"  1 21:59Даврон Файзиев: "Футбол шахмат ёки шашка эмас"  6

А Серия. "Интер" "Женоа"ни йирик ҳисобда таслим этди, Шомуродов захирадан майдонга тушди Янгиликлар

А Серия. "Интер" "Женоа"ни йирик ҳисобда таслим этди, Шомуродов захирадан майдонга тушди

Италия чемпионати 24-туридан ўрин олган баҳс матнли транлсяциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.

Интер – Женоа 3:0

«Жузеппе Меацца (Сан-Сиро)»

Голлар: Лукаку 1', Дармиан 69', Санчес 77'

Интер – Ханданович, де Врей, Шкриньяр, Бастони, Дармиан (Д'Амброзио, 84), Брозович (Гальярдини, 76), Перишич (Янг, 84), Эриксен, Барелла (Видаль, 84), Мартинес (Алексис Санчес, 76), Лукаку.

Женоа - Перин, Сапата, Радованович (Онгуэне, 46), Голданига, Гильоне (Шомуродов, 62), Мелегони (Портанова, 71), Ровелла, Стротман (Бехрами, 46), Чиборра, Скамакка (Пандев, 62), Пьяца.

Огоҳлантиришлар: Сапата (19), Стротман (40). 

Учрашув ўз ниҳоясига етди. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча! 

90+2. Эриксен тўпни бурчакдан ичкарги ошириб бергач, Шкриньяр зарба йўллади, Перин ўр ўрнида!  

Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

89. Д'Амброзио айлантирма зарбани ижро қилди, Перин реакция кўрсатиб, жамоасини қутқарди.

88. Алексис Санчеснинг кучли зарбаси ноаниқ кўриниш олди. 

87. Шомуродов бугун ўзини кўрсата олмади, сабаби "Женоа" ҳужумга ўтмаяпти... 

84. "Интер"да 3 та ўзгариш: Дармиан ўрнига Д'Амброзио, Перишич ўрнига Янг, Барелла ўрнига Видаль ўйинни давом эттиради.

81. "Интер"нинг ғалабаси нақ бўлди десак адашмаймиз. 

79. ГОООООООЛ!  Демак, узоқ текширувлардан кейин Санчеснинг голи инобатга олинди. Лукаку офсайдда бўлмаган. 

78. Гол ВАРда ткеширилмоқда...

77. ГОООООООООООЛ!  Ҳозиргина майдонга тушган Санчес бош билан гол урди, бироқ офсайд қайд этилди. 

76. "Интер"да 2 та ўзгариш: Лаутаро ўрнига Алексис, Брозович ўрнига Гальярдини тушди. 

74. Эриксен жаримадан зарба йўллади, Портанова тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. 

73. Шомуродов Перишичга нисбатан қўполлик ишлатди, жарима зарбаси.

71. "Женоа"да ўзгариш: Мелегони ўрнига Портанова майдонга тушди. 

69. ГОООООООООООООООООООООООООООООЛ!  Дармиан!   Лукаку ўзидан ўнгда турган Дармианга пас узатди, ҳимоячи эса дарвозани ишғол қилди – 2:0! 

66. Шомуродов шериги Пьяцага пас берди, аммо хорватиялик ўйинчи тўпни тўхтата олмади. Давиде Баллардини Пьяцага ҳамон имконият тақдим этаётгани ажабланарди. 

65. Ровелла узатмани амалга оширди, ҳаводаги курашда Шомуродов ва Бастони иштирок этди, италиялик ушбу дуэлда ғолиб чиқди.

64. Шомуродов тушиши биланоқ фаол прессингда қатнашиб, ҳимоячи Шкриньярни қўрқитди. 

62. "Женоа"да 2 та алмаштириш: Скамакка ўрнига Пандев, Гильоне ўрнига Шомуродов ўйинга қўшилди. Олға, Элдор! 

60. Биз кутган дамлар яқин!  Шомуродов ва Пандев майдонга тушишга ҳозирлик кўрмоқдалар. 

58. "Интер" иккинчи бўлимда катта устунликка эга. Миланликлар ишончли ўйин кўрсатишяпти. Контенинг топшириқлари кўзга ташланмоқда.

57. Лаутаро ўз дриблингини намойиш қилиб, қанотдан марказга кириб келди ва дарвозани пойлади, Перин вазиятга аралашиб, хавфнинг олдини олди.

56. Перишич жарима майдони ичкарисига интилди, Иван ўткир бурчакдан зарба йўллаши мумкин эди, ҳимоячилар тўпни бурчакка тепиб юборишди.

55. Лаутаро Сапатани туртиб юборди, ҳакам қоида бузиш қайд қилди. 

54. "Женоа" жамоавий тарзда ҳужумда ҳаракатланмоқда, якунда Бастони хавфни бартараф этди. 

52. Бастонининг чап қанотдан амалга оширган узатмасини ҳимоячилар қайтаришди, "Женоа" қарши ҳужумга ўтиб кетди. 

50. Лаутаро Мартинес рақибларни алдашга киришиб кетди ва тўпни олдирди. 

49. Перишичнинг узатмасидан сўнг Перин тўпга эга чиқди. 

47. Брозович Бехрамига нисбатан қоидани бузди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

46. "Женоа"да 2 та ўзгариш: Радованович ўрнига Онгуэне,  Стротман ўрнига Бехрами туширилди. 

Умид қиламизки, жаноб Давиде Баллардини иккинчи бўлимда Элдор Шомуродовни майдонга туширади. 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 1:0. Танаффус!    

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди. 

44. Дармиан кутилмаганда тезлик билан олдинга ўтди ва қанотдан марказга кириб бориб, зарба берди. Зарба эса ноаниқ кўриниш касб этди.

43. Стротмандан ғалати узатма. Ханданович дарвозасидан олдинга югуриб чиқиб, уи эгаллаб олди.

42. Ҳакам Барелла тўпни қўл билан ўйнади деб топиб, ўйинни тўхтатди.  Такрорий вазият эса бу қарор хато эканлигини кўрсатди. 

40. Қарши ҳужумга қочиб кетган Лаутарони йиқитган Стротманга сариқ карточка кўрсатилди. 

36. Ууух!  Лаутаронинг "қайчи" услубидаги зарбасини Перин ушлаб олди. 

35. Барелланинг қулай узатмасидан кейин Лаутаро зарба йўллади, Перин ушбу тўпни осонгина илиб олди. 

34. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 57% – 43% 

32. Ровелланинг бурчак зарбасидан амалга оширган узатмасидан кейин Ханданович тўпни дастлаб, ушлаб, кейин эса уни қўлдан чиқариб юборди. 

29. Ровелла ҳужумда тўпдан айрилди, унинг олдига рақиб келса шошиб қолмоқда. Еҳ, Ровелла. 

26. Зарба!  Лукакунинг яқин масофадан йўллаган зарбаси Перин томонидан қайтарилди. 

25. Эриксеннинг оширмасидан сўнг Радованович тўпни қайтаришга эришди. 

23. Кристиан Эриксен бурчак тўпини ўйинга киритди ва де Врей бош билан зарба берди, тўп Перинда! 

22. Лукакунинг зарбасидан сўнг тўп рикошет орқали майдондан чиқиб кетди, бурчак тўпи. 

19. Сапата Бареллага нисбатан хавфли ўйнади ва огоҳлантирилди. 

17. Ууухх!  Никола Барелланинг кучли зарбаси дарвоза тўсинини зирқиратди. 

15. Хавфли вазият!  Шкриньяр бучрак зарбасидан кейин ҳаводаги курашда ғолиб чиқди ва Мартинесга пас ҳадя қилди, аммо ҳужумчига рақиб ҳимоячиси халақит қилиб, ўз жамоаси жонгиа ора кирди.

14. Уууух!  Дармиан Лукаку билан чиройли комбинация ташкил қилиб, дарвозабон билан деярли бирга-ир ҳолатга чиқиб борди, лекин аниқ зарба бера олмади. 

11. Зарбааа!  Ровелла бир нечта чалғитувчи ҳаракатни қўллаб, зарба йўллади, ноаниқ. 

9. "Интер"да яхши вазият юзага келди. Лукаку пас қабул қилиб, Мартинесни олдинга бошлашни истади, бироқ ноаниқ узатмани ижро этди.

8. Скамакканинг олисдан йўллаган зарбаси дарвозабон Хандановичга қийинчилик туғдирмади.

7. Лаутаро Мартинесдан нотўғри пас, ҳимоячи тўпга эга чиқди.

4. Голданига Лаутарога нисбатан жуда қўпол ўйнади. Ҳакам Голданигани аяди.

2.  Ромелу А Сериядаги 18-голини урди. Криштианугача 1 та гол қолди. Офарин, Лукаку! 

1. ГОООООООООООООООООООЛ!  Лаутаронинг пасидан кейин Лукаку ўткир бурчакни нишонга олди – 1:0! 

1. Ўйин бошланди! 

Чигил ёзди машғулотлари олиб борилди

"Женоа" ўйинчилари яшил майдонда

"Интер" кийиниш хонаси

Жамоалар таркиблари 

- Ўйин Тошкент вақти билан 19:00 да бошланади. 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари!  Бугун Италия А Серияси 24-турида ҳамюртимиз Элдор Шомуродов тўп тепадиган "Женоа" клуби сафарда "Интер" билан бахс олиб боради. Ушбу учрашувни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз. 

Рейтинг: +11   

Фикрлар

+27   
28 фев 19:25:42
BarsCity
xalq tappi yoqib shamda o'tiroradi tabiiy boyliglarimiz yetarli bopturib 18 asrdagidek yashemiz sot xamma narsani o'zbegim amaldorlari sot iloji bosa xavoni so'radigon apparat yaratib xavoniyam eksportga qo'y soqqani qil senlar o'lmesanku axr abadiy yashesan
+15   
28 фев 20:47:21
Равшан Хошимов
Энергетика вазирини падарига"рахмат"
+14   
28 фев 21:33:29
shehroz
Светга хам, футболга хам сабр киламиз. ,,Сабр килиш" бу ишда биз жахон чемпионимиз ахир.
+11   
28 фев 19:11:19
Bek bombardir
Bizdami desam kop joyda ochiptiku elektr men faqat bizdamikin dep xafa bolayotgandim...
+10   
28 фев 20:57:02
Факат футбол
ЭЛДОР ШОМУРОДОВ 25 ДАКИКА УЙНАП ОЁГИГА 2 МАРТА ТУП ТЕГДИ ПРИКОЛНАДА.
+10   
28 фев 19:13:44
PaBiJimob
baha 71 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
An'ana davom etmoqda. Futbol boshlandi svet o'chdi.
Buni qarang a bizdayam svet o'chdi
+10   
28 фев 19:07:30
Дилмурод Назиров
Рахмат электросет
+9   
28 фев 22:35:48
Neftchi Fergana uzb
Элдорни майдонга тушиши А серияда уйнашини узи бу котта гап, шунчаки уйнагани йук гол хам уряпти, хуллас Элдорга омад! Сог саломат болсин доим!!!!!
+9   
28 фев 21:08:04
ANTI KUPER
УЙИННИ КУРАЙ ДЕСАНГ СВЕТ ЙУК УЗИ НЕЧАНЧИ АСИРДАМИЗ А :-d
+9   
28 фев 20:55:06
Мастер Уста
Элдор топ га неччи марта текканига кизикяпман
+8   
28 фев 21:07:18
BarsCity
Xurramshoxx фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бунака гаплани ёзориб чарчамадилами,футбол сайти булса порталмаску...
Shu futbolni endi koraman deganda itemganlar svetni o'chiryapdida shunga yozdim
+8   
28 фев 20:58:11
УзКорамКо
Емахурлар давринг келди еб кол,еб букиб тикилиб когунингча олинглар,талон тарож килинглар .
+6   
28 фев 22:07:20
Анвар Рахимов
Интер кўрсатаётган ўйин ҳар томонлама Женоани эзиб қўйди. Конте барибир кучли мураббий.
+6   
28 фев 21:25:00
2503
ANTI KUPER фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
УЙИННИ КУРАЙ ДЕСАНГ СВЕТ ЙУК УЗИ НЕЧАНЧИ АСИРДАМИЗ А :-d
севитчилага рахмат денг учиришгани учун,бу уйини кургандан курмаган минг марта яхшироқ
+5   
28 фев 21:58:39
Vazirkhan
Никрэ Тнега фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
расман: женуя еппўйди)
Футболда сан тушунган нарсалани бошқалар хам тушунади лекин бу ерда хаётда сан тушунмайдиган нарсалар хақида каментлар ёзилмоқда.
Яни Шомуродовни ўрнида сан бўлганингда биз сангаям худди шундай мухлислик қилаётган бўлардик.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика