UZ

Сўнгги янгиликлар

20:40ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет бешинчи учрашувда дуранг ўйнади ва гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди  94 19:57"Челси" дарвозабони Санчес "Барса"га қарши 3:0 дан сўнг Ямаль ҳақида: "Кукурелья уни чўнтагида сақлади"  20 19:03Ширер "Барса"нинг "Челси"га қарши баҳсдаги ҳимояси ҳақида: "Майдонда гўё тўртта манекен тургандай эди"  14 17:23"ФИФАнинг Роналдуга бўлган алоҳида муносабати ҳакамлар ишончи ва обрўсини издан чиқаради". Журналист Уинтер Криштианунинг шартли дисквалификацияси ҳақида  22 16:48Неймар яна жароҳат олди ва бу йил бошқа майдонга тушмайди  7 15:05Икром Алибоев: "Ҳар ким кўрпани ўзи томонга тортаверса, у йиртилиб кетади"  8 14:04Хаби Алонсо: "Ҳар қандай жамоада энг муҳими – футболчилар"  1 13:00"Челси" Мареска истагандек ўйин кўрсата олди, "Барселона" эса ўзига ўхшамаяпти. Каталонияликларнинг "Стэмфорд Бридж"даги мағлубияти ҳақида  11 12:50Икром Алибоев: "Ўтган йили шунчалик умидсиз эдимки, футболга қандай қайтиш ҳаёлида юрдим"  10 12:43Илк бор Суперлига баҳсини аёл ҳакамлар жамоаси бошқаради  14 12:20Энцо Мареска: "Челси" 11га 11да ҳам яхши ўйнади. "Барса" тўпсиз ўзини яхши ҳис қилмайди"  17 11:36"Барселона" "Челси"га қарши сўнгги 10та ўйинда фақат бир марта ғалаба қозонган  22 10:55"Шўртан" ҳимоячисига Суперлиганинг икки клубидан қизиқиш бор  2 10:29Суперлиганинг сўнгги турида ишловчи ҳакамлар маълум. Илк бор аёл ҳакам учрашувнинг бош ҳаками бўлади  4 10:08Эрон жамоаси Суперлиганинг энг яхши футболчиларидан бирини сотиб олиши мумкин  8

А Серия бошланмоқда! 1-турда фаворитларни осон учрашувлар кутиб турибдими? Янгиликлар

А Серия бошланмоқда! 1-турда фаворитларни осон учрашувлар кутиб турибдими?

Бугун Италия чемпионатининг янги мавсуми старт олади.

"Милан" - "Удинезе"

Амалдаги чемпион ўз титулини ҳимоя қилиш учун ҳаракат қилади, лекин ҳеч қандай йирик харидлар бўлмаганини таъкидлаш лозим. Катта эҳтимол билан Оливье Жиру 1-турни ўтказиб юборади, Тоналли ва Ибрагимович эса аниқ майдонга тушмайди. Шу сабабли, ҳужумнинг энг олдидан Анте Ребич ўрин олади. "Удинезе"да жароҳат туфайли фақат Бута ва Арслан ўйнашмайди. Бетунинг майдонга тушиши эса сўроқ остида турибди, лекин форвард 2-таймда захирадан ўйнаш эҳтимоли бор.

Жамоалар охирги марта шу стадионда учрашиб, 1:1 ҳисобида дуранг қайд этишган. Албатта, ҳозир "россонери" устунроқ. Италия чемпиони старт қанчалик муҳимлигини яхши тушунади, "Удинезе" эса "Милан" мавсумни ғалаба билан бошлашига қаршилик кўрсатиши қийинроқ бўлса керак.


"Лечче" - "Интер"

Очиғи, А Серияга қайтганидан кейин "Лечче"га осон бўлмайди. Дермакунинг жароҳати ҳам муаммони янада кучайтиради. "Жанубликлар" ҳужумда Стрефецца ёрдами билан Ди Франческо ва Сиссейга суянади. "Интер"га келсак, Брозович майдонга тушиши сўроқ остида, унинг ўрнига жамоанинг янги аъзоси Аслани ўйнаши мумкин. Шунингдек, Димарко тикланиб улгурмади, ён чизиқда Госенс ҳаракат қилса керак. Ҳужумда эса барчаси оддий ва осон, Лаутаро ҳамда Лукаку орадан бир йил ўтиб, яна бирга майдонга тушади.

Ўзаро учрашувларнинг охиргисида (2020 йил) жамоалар дуранг қайд этишган (1:1). Бу натижа сенсация бўлганди. Бундан ҳам қизиғи, ушбу рақиблар 2019 йил А Серия очилиш баҳсида ҳам тўқнаш келишган ва ўшанда "Интер" 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Нима деб ўйлайсиз, тарих яна такрорланармикан?!


"Салернитана" - "Рома"

"Денгиз отлари" ўтган мавсум яхши финиш кўрсатиб, элитада қолишга муваффақ бўлишди. Аммо ҳозир уларга осон бўлмаслиги турган гап. Жароҳатлар вазиятни янада оғирлаштирди: Бохинен, Брдарич ва Ярошински ўйинни ўтказиб юборишади, Радованович майдонга тушиши эса сўроқ остида турибди. Аммо янги ўйинчи Ботхэйм А Серияда дебют қилади. "Рома" билан боғлиқ асосий интрига бу — янги келган футболчилар ва албатта, Пауло Дибаланинг дебютидир. Аргентиналик Абрахам билан бирга учрашувни стартдан бошлайди. Шунингдек, Неманья Матич ҳам асосий таркибдан ўрин олиши кутилмоқда.

"Рома" ўтган сафар уйда "Салернитана"ни мағлуб этганди (2:1). Бу учрашувда ҳам "жалоросси" яққол фаворит. Жамоа дарҳол олдинга ўтиб олишга ҳаракат қилади. Қолаверса, ҳамма Дибаладан ёрқин дебют кутмоқда.


"Верона" - "Наполи"

Италия Кубогидаги мағлубият ва бир қатор етакчиларининг кетгани сабабли "Верона"ни оптимал формада деб бўлмайди. Қолаверса, кетиши мумкин бўлган Барак катта эҳтимол захира ўриндиғида қолади. Ҳужумда жамоанинг янги футболчиси Анри ўйнайди. У ўтган йили "Венеция" шарафини ҳимоя қилган. Симеоне майдонга тушмаслиги мумкин, чунки "Наполи" сафига ўтишга яқин турибди. "Партенопейлар"га келсак, стартда янги ўйинчилар Ким и Кварацхелия ҳаракатланади.

"Наполи" охирги баҳсда 2:1 ҳисобида ғолиб бўлган. Бу сафар ҳам "партенопейлар" ғалаба қозониши ҳақиқатга яқинроқдек. Ҳозир "Верона"нинг ҳолати яхши эмас ва таркиб билан боғлиқ муаммолари бор. "Наполи" бундан унумли фойдаланиб, ғалабага эришиши мумкин.


"Ювентус" - "Сассуоло"

"Ювентус"нинг бошланғич таркиби жуда катта жумбоқ. Жамоа ёзда жиддий ўзгаришларга қўл урди. Бошқа вариантлар бўлишига қарамай, Бремер, Фажиоли, Ди Мария ва Костич асосий таркибдан ўрин олиш эҳтимоли юқори. "Нероверди"нинг вазияти оғир: Дионизи кимдан умид қилиши ва кимлар клубдан кетиши ҳали ҳам аниқ эмас. Шу сабабли, Распадори асосий таркибда майдонга тушмаслиги мумкин. Бу Сейдеда имконият бўлади деганидир. Яқинда "Интер"дан ўтган янги ўйинчи Пинамонти ўйинда иштирок этиши мумкин.

Бу жамоалар охирги марта ўзаро тўқнаш келганларида, "Ювентус" 2:1 ҳисоб билан зафар қучган. Умуман олганда, жамоа ҳозир ҳам фаворит. Клубда бўлган ўзгаришларга қарамай, "Ювентус" барибир чемпионатнинг йирик клуби бўлиб қолаверади. Меҳмонлар эса Кубокдаги баҳсдан келиб чиқсак, ҳали мавсумга тайёр бўлиб улгуришмаган.


Сергей Румянцев
Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика