UZ

Сўнгги янгиликлар

15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  0 15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  1 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  2 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  3 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  9 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  3 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  8 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  1 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  1 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0

86 ёшли журналист "Қўқон-1912"га атаб шеър ёзди Янгиликлар

86 ёшли журналист "Қўқон-1912"га атаб шеър ёзди

Маълумки, "Қўқон-1912" бу йил ўз ўйини ва натижалари билан кўпчиликни хушнуд этмоқда.

Яқинда Қўқондаги “Марказий” стадионда бўлиб ўтган янги футболчиларни таништирув маросимида 86 ёшли фахрий журналист Мўйдинжон ота Йўлдошев стадионга келган ишқибозларга ўзининг янги шеърини ўқиб берди. Шеър "Қўқон шунқорлари" деб номланади. 

ҚЎҚОН ШУНҚОРЛАРИ

(“Қўқон-1912” футбол жамоасига аталади)


Футбол кезаётир юртимиз бўйлаб,

Берайин Қўқоннинг футболин сўйлаб.

Сардордан сўз очсак Носиржон ўзи –

Хўп дадил тўп сурар, қатъийдир сўзи.


Дарвозабон - ярим жамоа дерлар,

Ўйинда Азизхон “ўлгунча” терлар.

Жалил ва Даркодан умидлар катта

Баҳодир кўрсатар ўзин албатта!


Мухлисларга суюк бизнинг Жавоҳир,

Рақиб ҳимоясин бузишга қодир.

Жарима тўпларни моҳир Муроджон –

Голга айлантириб қўйяр ҳар қачон!


Зарбалар берса гар Бердиев Суҳроб,

Кўплаб дарвозабон бера олмас тоб.

Олис юртдан келди Филипп Райевац,

Тўпурарликдан у бераётир дарс.


Жамоа зўр ўйин этса намойиш,

Ҳамма шоду хуррам, бўлмагай койиш.

Эй, “Қўқон-ўн икки” белингни боғла,

Қийин ўйинларга ўзингни чоғла.


Олдинда турибди ўйинлар зўри,

Ғолиб чиқсанг сенга давранинг тўри.

Орзулар кўп албат, қоқадир қанот,

Мухлислар орзуси бахш этсин нажот.


Рақиб дарвозаси тўпларга тўлсин,

Омад ва ғалаба Сен томон бўлсин,

Қўқон шунқорлари бўлинглар омон!

Яна ўзинг кўрсат, Ҳасанов Нўъмон!

Мўйдинжон ЙЎЛДОШ.


Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика