"7339 кундан сўнг". Буффон "Парма" сафида ўйнади ва гол ўтказмади

Aziz Tukhtamuradov
22 июл 2021
"Парма" дарвозабони Жанлуижи Буффон "Бохум"га қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди.

У 2001 йилдан буён илк маротаба "Парма" сафида майдонга тушди. У шу ёзда "Ювентус"дан кўчиб ўтганди 

Буффон биринчи бўлимда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди ва танаффусда алмаштирилди. 

"7339 кундан сўнг", - деб изоҳ қолдирди Буффон ўз твиттерида. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: twitter.com/gianluigibuffon