UZ

Сўнгги янгиликлар

21:51АПЛ. Ким йилнинг энг яхши мураббийи бўлади?  7 21:40Жампаоло Турин клубида иш бошлади  0 21:30Россия Суперкубоги. "Локомотив" - "Зенит". Учрашувни ОНЛАЙН томоша қилинг  24 21:26Дибала "Лион"га қарши ўйин қайдномасига киритилди  2 21:15"Championat.asia" ходимлари бугунги учрашувлар натижасини тахмин қилишди  43 20:50"Реал" футболчиси коронавирусни енгди  4 20:40Сетьен: "Наполи"ни жуда синчковлик билан ўрганиб чиқдик"  9 20:29"Ростов" япониялик футболчи учун қанча сарфлади?  8 19:56Роналду 2006 йилда "Валенсия"га кўчиб ўтиши мумкин эди  4 19:35"Юнайтед"га Манжукични таклиф қилишди  7 19:22Калабрия "Милан"ни тарк этади   1 19:09U-21 Биринчилиги учрашувлари марказлашган ҳолда “Бунёдкор” академиясига қарашли сунъий майдонларда ўтказилади  0 18:54Ёзги трансфер ойнаси: "Насаф"дан илк футболчи кетди  9 18:51"Манчестер Юнайтед" "Наполи" дарвозабонини кузатмоқда  4 18:42Рўзиқул Бердиев "Насаф"дан кетган икки футболчини ортга қайтармоқчи  11

6-синфни битирган футболчилар диққатига: Республиканинг энг яхши футбол мактаб-интернати қайтди! Янгиликлар

6-синфни битирган футболчилар диққатига: Республиканинг энг яхши футбол мактаб-интернати қайтди!

Теглар :  РОЗСК
Михаил Андан тортиб, Владимир Фёдровгача. Сервер Жепарову, Александр Гейнрих. Одил Аҳмедовдан бошлаб, Жалолиддин Машариповгача тарбиялаб берган, мана ҳози «Спартак»ка ўтиш арафасида турган Остон Ўрунов учун «уй» бўлган РУОР (Халқ тилида. Олимпия захиралари коллежи) яна истеъдод эгалари учун ўз эшигини очди.

Юзлаб футболчиларни олий лига ва МТЖ йўлида тарбиялаб берган Республика Олимпия захиралари коллежининг футбол бўлими 2018 йил номаълум сабабларга кўра ёпилган эди. Бугун Спорт вазирлигининг сай-ҳаракатлари туфайли у яна ўз фаолиятини бошлади. Қоидага кўра 2020 йил академияга 6 синфни битирган футболчилар ўқишга кирадилар. Бу 7 ёшдан мактабга чиққан 2007 йилда туғилган футболчилар. 

2019 йил РОЗСКга директор этиб тайинланган Аваз Каримов Спорт Вазирлиги билан ҳамкорликда бу даргоҳни футбол бўлимини аввалги мавқейини тиклашга бел боғлаган. Республиканинг энг яхши футболчиларини йиғиш орқали, уларни тарбиялаб МТЖ ва ўз вилоятларининг етакчи футболчиси бўлишларида ёрдам бериш, асосий мақсад.

Шу муносабат билан мазкур авлод мураббийи этиб, ўз пайтида «Пахтакор» ва МТЖ либосида муваффақиятли тўп тепган Зайниддин Тожиев бош мураббий этиб тайинланди.

«РОЗСКни аввалги даражасига олиб чиқиш учун бел боғладик. Бугун ҳукуматимизнинг кўмагида, катта қурилиш ишларини бошлаб юборганмиз. Футбол РОЗСКни юзи бўлиши керак. Ота-оналар иккиланмай бизга ишонишингиз мумкин, биз Сизларни уялтирмаслик учун энг яхши шароитларни фарзандларингизга тайёрлаяпмиз. Энди футбол бўлими Европа дастури асосида ишлайди. Керак пайт бассейн, керак пайт енгил атлетика мураббийи хизмати, жисмоний тайёргарликни ошириш учун тренажер залларининг барчаси истеъдод эгаларининг ихтиёрида бўлади», - дейди Аваз Қудратиллаевич.

Мазкур гуруҳга мураббий этиб тайинланган Зайниддин Тожиевнинг фикри қуйидагича бўлди:

- Ўзимиз ҳам шу даргоҳни нафасини олганмиз. Айни пайтда мен ишлаётган «Одил Аҳмедов ФА»нинг 2007 ва 2008 йилларда таваллуд топган гуруҳлари Тошкентнинг энг яхши жамоаларидан бири. Улар орасидаги энг яхшиларини саралаб оламиз, улар қаторидан бошқа жамоаларнинг ҳам яхши савиядаги футболчилари келса янада яхши бўларди. Бизнинг мақсад Ўзбекистон миллий терма жамоаси савиясидаги футболчиларни тарбиялаш.

15 августга қадар қабул давом этади. Бунинг учун сиз қуйидаги ҳужжатларни йиғишингиз керак бўлади:

1. Ўқувчининг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс томонидан мактаб интернат директори номига ариза.

2. Туғилганлик тўғрисида гувоҳноманинг ФХДЁ томонидан аслига тўғри эканлиги ҳақидаги нусхаси (асли комиссияга кўрсатилади).

3. Тиббий маълумотлар:

- F-026 U формадаги мактаб тиббий анкетаси

- F-063 U формадаги профилактик эмлаш картаси

- 086 - U формадаги тиббий маълумотнома

4. Умумтаълим мактабининг 6-синфни тамомлаганлиги тўғрисида баҳолар табели.

5. 3.5х4.5 ҳажмдаги 8 дона рангли сурат.

Маълумот учун телефон: 71 2734989 (Тошкент). Карантин туфайли қулайлик яратиш мақсадида, ҳар бир вилоят ўқувчиси ўз ҳудудидаги спорт бошқармасига ҳужжат топшириши мумкин.

Бизнинг шиор - РОЗСК билан Европага қадам!

Рейтинг: +15   

Фикрлар

+3   
01 авг 16:57:54
Arslan_rasuloff
Tizer фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Baraka topilar sport vazirligi. Katta raxmat Ravshan Ermatov. Eng yaxshi futbalistlar Ruor dan chiqqan.
Malades Ravshan aka Ermatov gap yuq sizga ishlarizga omad
+1   
01 авг 19:01:54
TOWKENT.PISKENT.MANCHESTER
7-8-9-10va11-sinflarni bitirgan biroq futbolchi b6lolmaganlar nima qiladi? axir vaqt ortga qaytmaydiku agar mana wu muammolar ham hal qilinsa 6zbekistondan mlnlab odil eldor jasurlar chiqadi 6zim ham futbolci b6liwni orzu qilardim hali ham wu orzuyimdan qaytganim y6q garchi bu narsani amalga owiw ehtimoli 0,1%b6lsada umid oxirida s6nadi deyiwadi taqdirni hazilini qarangki ayni men maktabni bitirgan yil uwbu b6linma yopilgan nima ham derdim uwbu savob iwga q6l urgan barchaga iwlarida omad va zafarlar tiliman mana wunday hayrli iwlar qilib aslo carcawmasin:)
+1   
01 авг 18:13:12
Akush
Тожиев яхши мураббий
+1   
01 авг 16:14:16
Davronbek Beshariq
Худо хохласа икки , уч йилдан кейин менинг углим хам футбол мактаби ёеи академиясига кадам куяди, худо насиб килса...илохим уша кунларга етказсин...
+1   
01 авг 15:53:23
Ğayrat Xudoyberdiyev
Nasb bõlsa õğlimni xam futbol internetiga beraman degan orzuyim bor buni albatta amalga oshiraman
+1   
01 авг 15:49:48
Tizer
Baraka topilar sport vazirligi. Katta raxmat Ravshan Ermatov. Eng yaxshi futbalistlar Ruor dan chiqqan.
   
02 авг 10:28:03
R. Marquez II
Мехмон камадалага битта раздивалька қуриб берила илтмос
   
02 авг 02:22:45
BESHTOSH
Тожиев Одил жуниор дан кетдими ёки Одил жуниор академияси катта футболга кирмасмикан, яни болалар футболи билан чекланармикан
   
01 авг 19:44:32
Azizbek Abdijamalov
Mana endi ozbek futboli yana kuchayib boradi
   
01 авг 19:37:44
Eski ishqiboz
Руор очилгани ажойиб янгилик
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг