40 ёшли Ибрагимович терма жамоага чақирилди

Оқил Абдубарноев
16 мар 2022
Златан Ибрагимович Швеция терма жамоасидан таклиф олди.

"Милан"нинг 40 ёшли ҳужумчиси ЖЧ-2022 плей-офф босқичида иштирок этиш учун терма жамоага чақирилди.

Шведлар 24 март куни ярим финал доирасида Чехия билан ўйнайди, агарда финалга чиқса, Польша билан тўқнаш келади.

Эслатиб ўтамиз, Ибрагимович беш йиллик танаффусдан сўнг ўтган йили терма жамоага қайтганди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: twitter.com/svenskfotboll