

"Ҳар ким орзу қилиш ҳуқуқига эга. Тўрт йил аввал Хорватия шундай кичик жамоалар орзусини амалга оширганди. Биз уларга орзу қилиш ҳуқуқини бердик. Ўшанда финалга чиқишимизни ҳеч ким кутмаганди. Бизнинг намунамиз, курашимиз ва маҳоратимиздан руҳланган бошқа барча жамоалар бу орзуга ишонди. Ҳозир буни Марокаш қилмоқда.
Уларда катта қўллаб-қувватлаш бор. Улар Бельгия, Испания ва Португалиядан ўтишди. Улар энг зўр бўлишга умид қилишга ҳақли. Лекин Хорватияга ҳам бунга умид қилиш ҳуқуқини қолдиринг", – деди Хорватия устози.
ЖЧ-2022 ярим финали доирасидаги Хорватия – Аргентина учрашуви бугун Тошкент вақти билан 23:59 да бошланади.



