

Даниэле Де Росси эса дебют ўйинидаёқ гол уришга эришди.
36 ёшли ярим ҳимоячиси "Альмагро"га қарши ўйиннинг 27-дақиқасида гол урди. 82-дақиқада эса рақиблар ҳужумчиси Хуан Мартинес ҳисобни 1:1 кўринишига келтирди.
Асосий вақт дуранг билан якуланди, пенальтилар сериясида эса меҳмонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. "Альмагро" 1/8 финалда "Тальерес Кордоба" - "Банфилд" жуфтлиги ғолиби билан ўйнайди.
Эслатиб ўтамиз, Де Россия ўтган мавсумдан сўнг "Рома"дан кетган эди. У римликлар таркибида 616та ўйинда майдонга тушиб, 63та гол ва 54та ассистга эришган.




