35 ёшли Нани фаолиятини "Флуминенсе"да давом эттириши мумкин

Mirjalol Normatov
16 дек 2021
АҚШнинг "Орландо" жамоасини тарк этган Нани фаолиятини якунламоқчи эмас.

Футболчига Бразилиянинг "Флуминенсе" жамоасидан таклифлар бор. Айни дамда томонлар музокараларни давом эттирмоқда. Футболчи эса эркин агентга айланган.

Португалиялик 2019 йилнинг февраль ойидан буён "Орландо" таркибида ўйнаётганди. У жамоа учун 88 ўйинда қатнашиб, 31 гол ва 19 ассист қайд этди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Ўхшаш янгиликлар