

Жейми Варди АПЛнинг ортда қолган мавсумида 35 та ўйинда 23 та гол уриб тўпурар бўлди. Унинг ҳисобида 6 та голли узатма ҳам бор. Варди тўпурарлар пойгасида “Арсенал” ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг ҳамда “Саутгeмптон” форварди Дэнни Ингзни 1 та голга ортда қолдирди.
1. Жейми Варди — 23 та гол
2. Пьер-Эмерик Обамеянг — 22 та гол
3. Дэнни Ингз — 22 та гол



