3:0 ҳисобида зафар қучган "Гранада" Испания Кубогидан чиқариб юборилди. Шунақаси ҳам бўладими?
13 ноя 2023 15:00
Янгиликлар
3:0 ҳисобида зафар қучган "Гранада" Испания Кубогидан чиқариб юборилди. Шунақаси ҳам бўладими?
Бундан ўн кун аввал жамоа сафарда бешинчи дивизион вакили "Ароса"ни йирик ҳисобда таслим этганди.
Ўйин ўтиб, мағлубиятга учрагач, мезбонлар "Гранада"ни дисквалификация этишни талаб қилишди. Хўш, бунга сабаб нима? "Ароса" клуби вакилларининг фикрига кўра, 24 ёшли дарвозабон бу баҳсда ўйнаши мумкин эмасди. Чунки Испания Кубоги – профессионал мусобақа эмас (шунақаси ҳам бўларканми?), шу сабаб клублар ёшлар таркибидан худди Лопес сингари асосий жамоага футболчи жалб этмоқчи бўлишса, улар регламентга кўра 23 ёшдан катта бўлмаслиги зарур.
Яна бир муҳим томони, ўйиндан бир неча соат аввал "Гранада"ни Адриан майдонга тушиши мумкин эмаслиги ҳақида огоҳлантиришган – аммо клуб бу фактни шунчаки эътиборсиз қолдирган. Энди эса ўша эътиборнинг ҳаммасини Примерага қаратади.
"Ароса" расмий баёнотида шундай дейилади: "Бу йилнинг 1 январь куни 23 ёшда бўлган ва иккинчи жамоада рўйхатдан ўтказилган футболчи биринчи жамоа учун майдонга тушиши регламентнинг яққол бузилиши ҳисобланади. Бу вариант фақатгина дарвозабонлар учун ва профессионал мусобақаларда истисно қилиниши мумкин. Мазкур вазиятда эса Испания Кубоги – нопрофессионал характердаги давлат даражасидаги расмий мусобақа саналади".
Спорт суди "Ароса" томонда бўлди: "Гранада" Испания Кубоги энг профессионал мусобақалардан бири эканлигини исботлашга уринди, бироқ масъул ташкилот Кубок ва ҳаттоки Испания Суперкубогини – нопрофессионал мусобақа деб топди. Яна бир қизиқ томони, мисол учун мамлакатнинг биринчи икки дивизиони профессионал турнир саналади.
Кўп эҳтимол баҳсли вазият юзага келишида 2022 йил Испанияда спортга оид қабул қилинган янги қарор сабаб бўлган – аввал фақатгина Примера, Сегунда ва Испания аёллар чемпионати клублари вакиллари аъзоси ҳамда ACB лига баскетболчилари профессионал ҳисобланарди. Шу йилнинг 1 январидан эса ижтимоий муҳимлиги, молиявий томони ва бошқа қатор критерияларга жавоб берадиган ҳар бир мусобақа профессионал саналади. "Гранада" футбол клуби дисквалификациядан қутулиб қолиш учун айнан ўша қонунни асос қилиб олганди.
Якунда эса клуб яна 6001 евро жаримага ҳам тортилди – андалусияликлар суд қарори бўйича апелляция беришмоқчи, лекин натижа ижобий бўлишига ишонишмаяпти. "Ароса" Кубокнинг кейинги босқич қуръаси 15 ноябрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган ва унда "Ароса" иштирок этиши аниқ.
Испан футболи билан ҳеч қачон зерикиб қолмайсиз – "Гранада" машмашаси бунга яна бир исбот.
Фикрлар