UZ

Сўнгги янгиликлар

09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  7 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  1 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  9 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  6 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  47 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  7 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  31 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:30АПЛ. Қизиқарли кечган "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди, "аристократлар" ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказишди  45 23:17"Андижон" сўнгги турда "Бунёдкор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:25Исак "Ливерпул" сафидаги дебют голини урди  4

3 та дубль, голга айланмаган пенальти ва қаҳрамонлар — 24-турнинг қизиқ рақамлари Янгиликлар

3 та дубль, голга айланмаган пенальти ва қаҳрамонлар — 24-турнинг қизиқ рақамлари

Ўзбекистон чемпионатининг 24-тури доирасидаги 6 учрашув якунланди.

АГМК 3:2 "Андижон", 456 киши

"Бунёдкор" 1:0 "Қизилқум", 960 мухлис

"Локомотив" 1:0 "Сўғдиёна", 688 томошабин

"Навбаҳор" 1:0 "Металлург", 1 022 мухлис

"Машъал" 0:0 "Турон", 368 томошабин

"Пахтакор" 5:0 "Сурхон", 8 379 киши

"Насаф" — "Қўқон-1912" (ОФК кубоги финали туфайли қолдирилди)

Мазкур турни 11 873 мухлис стадионнинг ўзидан томоша қилди (ўтган турга нисбатан 4 016 кишига камроқ). Бу  ҳар ўйинда ўртача 1 979 нафар томошабин аренага келаётганини билдиради. Гувоҳи бўлганингиздек, энг кўп ишқибоз "Пахтакор" майдонига келди (8 379 нафар). Энг ёмон натижа эса "Меашъал" — "Турон" ўйинида қайд этилди (368).

6 ўйинда жами 13 гол урилди (ўтган турга нисбатан 1 тага кўп). Бу ҳар ўйинда ўртача 2,2 тадан гол дегани. Тўпларнинг 11 таси мезбон, 2 таси меҳмон жамоалар томонидан киритилди. Сафарда ўйнаган клублардан фақат "Андижон" рақиб дарвозасига йўл топди. Муборакдаги ўйинда бу тур ҳам гол кўрмадик.  

3 нафар футболчи дублга эришди — Мартин Боаке (АГМК), Драган Черан ва Шерзод Темиров ("Пахтакор").

Хет-трик ёки покер қайд этилмади. 

Реферилар 6 ўйинда 27 марта сариқ карточкага мурожаат қилишди. Ҳеч ким майдондан четлатилмади. 

Энг қўпол ўйин "Бунёдкор" — "Қизилқум" бўлди (8 та сариқ, 2 пенальти).

7 марта 11 метрлик жарима зарбаси белгиланди.

2 футболчи пенальтини голга айлантиролмади — Ислом Кенжабоев ("Қизилқум") ва Марко Колакович ("Сўғдиёна").

Муҳаммадкарим Тоировнинг Суперлигадаги дебют голи турнинг энг чиройли голи сифатида танланди.

Турнинг энг яхши мураббийи — "Андижон" билан ўйинда "камбэк" қилган Миржалол Қосимов.

Тур қаҳрамони — захирадан майдонга тушиб, Суперлигадаги илк дублини расмийлаштирган Мартин Боаке.

Маълумот учун, "Насаф"нинг "Қўқон-1912"га қарши ўйини ФИФА кунларида (9-16 ноябрь) ўтказилади.

Самарқанддаги чемпионат "қоғозда" ўтказилдими?

Муаллиф :
Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика