

27 февраль санасида Яйпандаги “Ўзбекистон” стадионида Суперкубок учрашуви бўлиб ўтади ва унда амалдаги чемпион “Пахтакор” мамлакат кубоги соҳиби “Насаф”га қарши баҳс олиб боради.
Суперкубок ўйини 27 февраль куни соат 16:00 да старт олади. Ундан бир кун аввал эса ўйинолди расмий тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилган.
Хусусан, 26 февраль куни соат 16:00 да номинал меҳмон – “Насаф” “Ўзбекистон” стадионида расмий машғулотини ўтказади. Соат 17:00 да эса номинал мезбон – “Пахтакор” машғулот олиб боради. Машғулотларнинг дастлабки чорак соати ОАВ вакиллари учун очиқ тарзда ўтади.
Ўйинолди матбуот анжуманлари ҳам “Ўзбекистон” стадионида ташкил этилади. “Насаф” бош мураббийи ва 2 нафар етакчи футболчиси иштирокидаги матбуот анжумани соат 17:15 да ўтказилса, “Пахтакор” устози ва етакчи ўйинчилари иштирокидаги матбуот анжумани соат 18:15 да бўлиб ўтади. Матбуот анжуманлари жонли эфирда намойиш этилади.
Барча турдаги ОАВ вакилларини Яйпандаги учрашув тафсилотларини яқиндан ёритиб боришга чорлаймиз", - деб ёзади ПФЛ расмий сайти.



