25 ёшли футболчи қайиқлар тўқнашувидан кейин вафот этди

Mirjalol Normatov
19 янв 2023, 21:54
АҚШнинг "Шарлотт" клубида ўйнаган 25 ёшли Антон Уолкс бахтсиз ҳодиса сабабли вафот этди.

Майамидаги кўллардан бирида икки қайиқнинг тўқнашуви натижасида у қаттиқ яраланиб, хушидан кетган ҳолида топилган ва касалхонага етказилган. Шифокорлар эса унинг ҳаётини сақлаб қола олмади.

Уолкс "Тоттенхэм" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Бунга қадар у "Портсмут" ва "Атланта Юнайтед" каби жамоалар таркибида ўйнаган.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal