21 ёшли эронлик фаолиятини Англияда давом эттиради

Aslanov Jasurbek
31 авг 2018, 12:02
Эрон терма жамоаси ва "Ростов" ярим ҳимоячиси Саид Иззатуллоҳи фаолиятини Чемпионшипда давом эттиради.

21 ёшли эронлик 5та турдан сўнг турнир жадвалида 23-ўринни эгаллаб турган "Рединг" билан шартнома имзолади.

Ҳозирча бу тўлақонли харид ёки ижара эканлиги маълум эмас.

Олдинроқ, "Рединг" Иззатуллоҳини ижарага олмоқчилиги эълон қилинган эди. 


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: sports.ru