UZ

Сўнгги янгиликлар

23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  1 22:44Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  2 22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  5 22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  3 21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  7 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  7 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  1 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  32 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  4 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  6 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  21

"21-турда сенсация кўрмаймиз ёхуд "Пахтакор" Андижондаги хатони бошқа такрорламайди" - Мутахассис фикри Янгиликлар

"21-турда сенсация кўрмаймиз ёхуд "Пахтакор" Андижондаги хатони бошқа такрорламайди" - Мутахассис фикри

Эртадан Суперлиганинг 21-тур учрашувларига старт берилади.

Ушбу турда мухлисларни бир-биридан қизиқарли тўқнашувлар кутмоқда, десак янглишмаймиз. Биз эса эртанги баҳслар олдидан мутахассис фикрига қулоқ тутишни лозим топдик. Бунда бизга тажрибали мураббий Жамшид Саидов кўмаклашади. 

1.10.2021 

"Қўқон-1912"  -  "Пахтакор" 16:00

- Суперлиганинг 21-турини ушбу қарама-қаршилик бошлаб беради. Азалдан бу жамоалар ўртасидаги учрашувлар шиддатлилиги ва муросасиз ўтади. Шахсий фикрим, Қўқонда "Пахтакор" ғалаба қозонади. Пойтахт клуби чемпионликка яқин, айни пайтда биринчи ўринда кетмоқда. Улар Андижондаги хатони бошқа такрорламайди. Майдон эгаларида таркиб билан боғлиқ айрим муаммолар бор.

01.10.2021 

"Металлург"  - "Локомотив" 18:15

- Биринчи даврада Тошкентда кечган учрашувда бекободликларнинг қўли баланд келган эди. "Металлург" "Андижон" билан ўйинни ҳисобга олмаганда, сўнгги саккизта турни муваффақиятсиз ўтказди. Мазкур беллашувда "Локомотив"нинг қўли баланд келиши мумкин. 

02.10.2021 

"Машъал"  -  "Насаф" 15:30

- Охирги ўйинларда кўраётган бўлсангиз "Машъал" яхши ва тартибли ўйин намойиш қилмоқда. "Насаф" эса рақиб дарвозасига 5-6тадан гол уряпти. Менимча кичик устунлик "Насаф"да. Қаршиликлар йирик бўлмаган ғалаба қайд этади. 

"Андижон"  -  "Сўғдиёна" 15:45

- "Сўғдиёна" охирги турда "Металлург"ни мағлубиятга учратди. Олдинги турда сафарда дурангга имзо чекди.  "Андижон" эса ўз мухлислари қаршисида тўп тепади. Меҳмонларга бу сафар бироз қийин бўлади-ёв. Имкониятлар тенг, 50/50. 

"Бунёдкор"  -  АГМК 18:00 

- Ўзингиз ҳам кўрдингиз, "Бунёдкор" 20-турда "Насаф"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Ўйлайманки, мураббийлар ва футболчилар бундан тўғри хулоса чиқаришган. Боз устига "Бунёдкор" ўз майдонида ҳаракат қилади. АГМК ҳам яхши ўйнамоқда. Кучли жамоа ҳисобланади. Бу учрашувда ҳам имкониятлар 50/50.

03.10.2021 

"Сурхон"  -  "Навбаҳор" 16:00 

- Термизликлар сафида яхши  футболчилар жамланган бўлсада, қандай ўйин ўхшаса шундай ўйнаймоқда. "Навбаҳор" Самвел Бабаян келгач тактик жиҳатдан ўзгара олди. Ушбу баҳсда "лочинлар" сўзсиз ғалабани ўзиники қилади. 

"Қизилқум"  -  "Турон" 18:15

- Турнинг охирги учрашувига ҳам етиб келдик. "Қизилқум" уйда ҳужумкор ўйин кўрсатади. Шуни инобатга олган ҳолда мезбонларда уч очкони қўлга киритиши эҳтимоли бор. "Турон" ҳам ёмон жамоа эмас. Қаердадир омад етишмаяпти. Назаримда бу турда сенсация кўрмаймиз. Булар шунчаки тахмин ва шахсий фикрлар. Ҳаммасини майдонда кўрамиз. 


Coca-Cola Суперлига. 21-тур учрашувлари расмийлари

21-турда қандай натижалар кутяпсиз?

Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика