

Эртага ОФК Ижроқўми Мусобақалар Қўмитасининг сўнгги қарорларини тасдиқлаши керак.
Ушбу қарорлар ратификация қилинган тақдирда:
- 2024-25 йилги мавсумда Ўзбекистон Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи учун 1 ўрин ва ОФК Кубоги гуруҳи учун 1 ўринга эга бўлади;
- Тожикистон ОФК кубоги учун 1 ўрин ва ОФК Кубоги плей-оффи учун 1 ўрин;
- Туркманистон ОФК Кубогининг плей-офф босқичи учун 1 ўрин ва учинчи даражали мусобақа (ҳали ном қўйилмаган) учун 1 ўрин;
- Қирғизистон учинчи даражали турнирнинг плей-офф босқичи учун 1 ўрин.



