2018 йилги жаҳон чемпиони "Тигрес"ни тарк этди

Sherzod Nurmatov
24 янв 2023
Ярим ҳимоячи Флориан Товен Мексика клубидан кетди, дея хабар берди "Тигрес" матбуот хизмати.

"Флорианга биз билан бирга ўтказган бир ярим йили, меҳнатсеварлиги ва профессионаллиги учун миннатдорчилик билдирамиз. Флорианга кейинги фаолиятида муваффақиятлар тилаб қоламиз", – дейилади жамоа баёнотида.

ЖЧ-2018 ғолиби бўлган 29 ёшли франциялик футболчи "Тигрес" сафида 38 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: tigres.com