2009 йилда тузилган «РБ Лейпциг» клуби бундеслигага чиқди

Narzulla Saydullayev
9 май 2016
Германия иккинчи бундеслигасининг 33-турида «РБ Лейпциг» «Карлсруэ» устидан ғалабага эришди (2:0).

Шундай қилиб, чемпионат тугашига 1 тур қолгани «РБ Лейпциг» «Фрайбург»лан кейин Германия олий дивизионига чиқишга эришди.

2009 йилда ташкил топган клуб ўз тарихида илк бор бундеслигда ўйнайди. Бешинчи дивизиондан фаолиятини бошлаган «РБ Лейпциг» 7 йил ичида Германия бундеслигасига чиқишга эришди.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia