

Хабарингиз бор, жорий мавсум бир қанча таниқли, тажрибали футбол ҳакам ва назоратчилари фаолиятини тугатган эди. Кечаги Суперлигага ўтиш ўйин баҳсида яна бир тажрибалик ёрдамчи ҳакам фаолиятига якун ясади.
20 йилдан зиёд вақт давомида ҳакамлик соҳасида фаолият кўрсатган, бош ҳакам ёрдамчиси сифатида қатор мавсумлар ўтказган Ҳусниддин Шодмонов ҳакамликдаги карьерасини якунлашга қарор қилди. Финал ҳуштагидан сўнг унга алоҳида эҳтиром кўрсатилди.





