

«Пахтакор» ПФК футболчиларининг ЖЧ-2018 саралашининг ҳал қилувчи раундига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоасига чақирилгани муносабати билан кечроқ муддатга қолдирилган Ўзбекистон Чемпионати 20-тур «Пахтакор» (Тошкент) – «Қизилқум» (Навоий) учрашувининг ўтказилиш санаси белгиланди.
Учрашув 21 сентябрь куни ўтказилади.



