

Жанубий Африка футболчилар уюшмаси хабарига кўра, футболчи Йоханнесбургда "Мамелоди Сандаунз"нинг 50 йиллик юбилейини нишонлаб қайтаётган пайтида аварияга учраган.
Мадиша ЖАРнинг уч карра чемпиони ҳисобланарди. У 2018 йилдан буён терма жамоа таркибида ҳаракат қиларди. Унинг ҳисобида 12 ўйинда 1 гол бор эди.
Қизиғи шундаки, 23 ноябрь куни Анеле Нгцонгца ҳам айнан автоҳалокат сабабли вафот этганди.



