UZ

Сўнгги янгиликлар

11:34"Насаф" — "Кувайт СК". Жамоалар қайси рангдаги либосларда ўйнашлари маълум  0 11:10ОЧЛ-2. Бугун "Насаф" "Кувайт СК" билан ўйнайди  3 11:01"Бавария" қаторасига тўртинчи бор ПСЖни мағлуб этди — барчаси "қуруқ" ғалабалар  0 10:44Флик: "Сельта"га қарши 2:2дан кейин шундай ишончли ғалабага эришганимиз яхши бўлди"  10 10:22"Ман Сити" ярим ҳимоясини "Ньюкасл" вакили билан кучайтирмоқчи  0 10:00ПРО-Лига. 28-тур расмийлари билан танишинг: Муборакдаги баҳсда аёл ҳакам ишлайди!  2 09:31МЮ чап қанот ҳимоясига Раян Аит-Нурини сотиб олмоқчи  0 09:07Маркиньос: "Рақиб дарвозабоннинг ҳаракатларини чеклаб қўйганди"  0 08:43"Ман Сити" 75-дақиқада 3:0 ҳисобида олдинда бориб, юта олмаган ЕЧЛ тарихидаги биринчи жамоага айланди  19 08:20"Интер" 12 учрашувдан буён мағлуб бўлмаяпти  5 07:56"Барса" ЕЧЛда қаторасига 4 та ғалабага эришди, умумий ҳисоб – 17:3  28 07:32Компани ПСЖ устидан қозонилган ғалабадан кейин: "Яна 1-2 та гол урганимизда ўйин анча хотиржам руҳда ўтарди"  3 03:07ЕЧЛ. Дембеле четлатилган ўйинда "Бавария" ПСЖ устидан ғалаба қозонди  11 03:05ЕЧЛ. "Барса" йирик ғалаба қайд этди. "Манчестер Сити" "Фейеноорд"га қарши 3:0 ҳисобидаги устунликни сақлаб қола олмади  11 02:03Левандовски ЕЧЛдаги 100-голини урди. Фақат Роналду ва Мессида бундан кўпроқ  9

15 ёшида Мессига ўлим тилаган "Барселона"нинг янги аъзоси Янгиликлар

15 ёшида Мессига ўлим тилаган "Барселона"нинг янги аъзоси

"Барселона" болалигида Мессининг ўлишини истаган ва энди Жорди Албанинг ўрнини эгаллаши кутилаётган ҳимоячини сотиб олди. У аллақачон Леодан узр сўрашга ҳам улгурди.

Малкомни сотганидан бир кун ўтиб, "Барселона" чап қанот ҳимоячиси Хуниор Фирпони сотиб олганлигини эълон қилди. У билан 5 йиллик шартнома тузилди, "Бетис" эса - 18 миллион евро (яна 12 млн бонус сифатида берилади) ишлаб олди.

22 ёшли йигитнинг товон пули 200 миллион евро этиб белгиланди. 

Фирпо – Албанинг ўринбосари

2017/18 йилги мавсумда Фирпо "Бетис"нинг асосий жамоаси учун 15та ўйин ўтказди: 2та гол киритди ҳамда 2та голли узатмани амалга оширди. Шубҳасиз, ўтган мавсумда ҳужумга қўшилиш бўйича Ла Лиганинг энг яхши ҳимоячиларидан бири бўлди: 3та гол, 4та узатма.

"Барса" тажовузкор ва тезкор ҳимоячига қизиқиш билдиргани ҳайратланарли ҳол эмас:  Валверде узоқ вақтдан бери жамоада Албанинг ўрнини боса оладиган ўйинчи йўқлигини айтиб келарди. "Биз чап қанот ҳимояси бўйича муаммоларга дуч келмоқдамиз" - деганди мураббий Фирпо трансферидан бир ҳафта олдин. "Эҳтимол, биз яқин келажакда кимдирни сотиб олармиз, бу позицияни мустаҳкамлашимиз шарт".

Бир йил олдин "Daily Mail" Фирпога "Манчестер Сити" қизиқиш билдираётгани ҳақида ёзган эди. Қишда эса Испанияда "Реал Мадрид" томонидан футболчи учун 40-50 миллион евро таклиф қилинаётганини ёзишди, аммо мадридликларга ҳимоячининг тез-тез жароҳат олиб туриши ёқмади. Бу ҳақиқат: чунки, сўнгги икки йил ичида у беш марта даволаниб, уч ойни жароҳат туфайли ўтказиб юборди.

Умуман олганда, бу каталонияликларни хавотирга солмади, Фирпо “Барса”га қўшилди. "Барселона" президенти Хосеп Бартомеу ёзги трансфер кампаниясидан кўнгли тўлаётганини яшириб ўтирмади: "Бизни катта қийинчилик кутмоқда. Клубимизнинг муваффақиятли даврини давом эттиришимиз керак. Янги мавсумда барча совринларни ютишни хоҳлаймиз, шунинг учун биз таркибни етарлича кучайтирдик. Қўшимчасига бизда ҳали ҳам яхши янгиликлар учун вақт бор.

Бу жамоанинг имкониятлари катта. Таркибни Гризманн, де Йонг, Нетолар билан тўлдирдик, шунингдек, бизда жамоани кучайтира оладиган бир нечта ёшларимиз бор. Жамоа бошида эса Лео Месси каби футбол тарихидаги энг яхши ўйинчи турибди.

Биз дунёдаги энг асосий ва энг омадли спорт брендимиз.”

Фирпо ўз вақтида "Камп Ноу"да "Барселона" дарвозасини ишғол этган

Хуниор Фирпо икки давлат фуқаролигига эга: у Доминикан Республикасида туғилган, аммо олти ёшида ота-онаси билан биргаликда Испанияга кўчиб кетишган. Кўчиб ўтишдан олдин, болакай футбол нима эканлигини билмасди, чунки Доминикан Республикасида асосий спорт тури - бу бейсбол. У ўзининг кундалик ишига айланган ўйин билан фақат Малагада "Атлетико Бенамел" клуби академиясида танишган - уни ўгай отаси у ерга олиб келган. Дастлаб, Фирпо машғулотларда доим йиғлаб юрарди, чунки у ҳеч нарсани эплай олмасди. Аммо, мураббийлар йигитнинг тез киришиб кетгани ва ўйинни тез ўзлаштириб олаётганини пайқашди: у тўпни тезкорлик билан бошқарарди ва рақибларини тезкор равишда алдаб ўтарди. Фирпо 18 ёшида "Бетис" назарига тушди.

Юқори тезлик баланд бўйли (унинг бўйи - 184 см) Фирпонинг асосий кучидир.  У Гвардиоланинг тактикаларини хуш кўради, чунки, мураббий каби юқори техника ва ҳар қандай чизиқда тўп сура олиш футболчи учун энг муҳим жиҳат деб ҳисоблайди.

Фирпо ниҳоятда меҳнаткаш, у спорт залига боришни яхши кўради, ҳар куни машқларни астойдил бажаради, рақиб ундан тўпни олиб қўйиши қийинлашиши устида тинимсиз ишлайди.   

Эсингизда бўлса, у аллақачон "Камп Ноу" да "Барселона"ни ранжитишга улгурган. 2018 йил ноябрь ойида кечган ўйинда "Бетис" драматик ғалабага эришганди, 4:3.  Фирпо учрашувда гол уриб, голли узатма ҳам амалга оширганди. Фирпонинг ҳаракатларидан "Реал Мадрид" ҳам жабр кўрган. Ўтган мавсумнинг “қироллик клуби”га қарши иккита ўйинида (1:2, 2:0) ҳимоячи 2 та голли узатмани амалга оширганди.

Фирпо Доминикан миллий терма жамоасида ўйнаши мумкин эди, ҳаттоки Бразилия олимпия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида қатнашган, аммо 2018 йилда у Испания ёшлар терма жамоасига таклиф қилинди. Терма сафида учта ўйинда майдонга тушиб, Евро У-21 ғолибига айланди.

Эндиликда Фирпо асосий жамоадан чақирув кутмоқда.

15 ёшида твиттердаги ўз саҳифасида Мессини турли ҳақоратлар билан "сийлаган"

Фирпо твиттерда Мессини жуда кўп ҳақорат қилган. Энди эса у узр сўради ва Леони дунёдаги энг зўри деб атади.

У пайтлар футболчи 15 ёшда эди ва келажакда Месси билан бир жамоада тўп тепишини хаёлига ҳам келтирмаган бўлса керак. Шу сабабли унга қарши керагидан ортиқ номақбул твитлар қолдирган.  Қуйида улардан бир нечтасини келтирамиз.

 

• "Месси, қачондир сени оёғингни синдирадиган психга дуч келасан деб умид қиламан".

• "Месси жароҳат олган бўлса яхши. Умид қиламанки, у ўлади ва энди гол ҳам урмайди".

Фирпо ўша аккаунтини ўчиришга ва янгисини очишга мажбур бўлди. У AS’га берган интервьюсида у пайтда ўспирин бўлганлигини ва аҳмоқона иш тутганлигини айтди:

"Ўша пайтда менинг яқин дўстим Барселонадан эди ва Мессига мухлислик қилар эди. Дўстимни хафа қилиш учун мен Лео ҳақида ҳар хил бемаъни сўзларни ёзганман.  Бу шунчаки болаларча шўхлик бўлган. Мен севгилим Жулия ҳақида ҳам номақбул гапларни ёзганман, ҳозир эса у менинг аёлим ва қизимизнинг онаси.

Албатта, Месси дунёдаги энг яхши футболчи, бу муҳокама қилинмайди. 15 ёшингизда ҳеч ким сизни танимаса, сиз аҳмоқона ишларни қиласиз ва бу сизнинг ҳаётингизга таъсир қилиши мумкинлигини била олмайсиз. Агар менинг твитларим кимнидир хафа қилган бўлса ва мен кечирим сўрашим керак бўлса, мен буни ҳеч қандай муаммосиз бажараман.

"Олтин тўп"ни муҳокама қилаётганда, мен ҳар доим айтаман, сиз энг яхши ўйинчи совринини Мессига беришингиз керак ва бошқа барчага алоҳида мукофот тайинлашингиз керак. Бу йил Месси яна "Олтин тўп"га эга бўлади деб ўйлайман”.

Ушбу интервью иш бериши ҳақиқат эмасдир, бироқ Месси хафа бўлиб юрадиган инсон эмас. Агар у Фирпо билан яхши муносабат ўрнатса,  Испания ва Чемпионлар Лигасида улардан яхши ўйинларни кутишимиз мумкин бўлади.


Шерзод Нурматов тайёрлади

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика