

Мамлакат футбол федерацияси раҳбари Карло Тавеккионинг маълум қилишича, 15 ноябрь куни федерация аъзолари билан йиғилиш бўлиб ўтади ва унда Вентуранинг иши ва Италия терма жамоасининг ЖЧ-2018 саралашидаги ўйини муҳокама қилинади.
"Жаҳон чемпионатига чиқа олмаганмиздан жуда хафамиз. Биз қарор қабул қилишимиз керак, айнан шу сабабли эртага федерация аъзолари билан барчасини таҳлил қиламиз" - дейди Тавеккио.



