12 та жамоа нимчорак финалга чиқди
22 июн 2016 03:11
Янгиликлар
12 та жамоа нимчорак финалга чиқди
"A" гуруҳи
Франция ва Швейцария кейинги босқичда. Албания - номаълум, Руминия уйига қайтади.
"B" гуруҳи
Уэльс, Англия ва Словакия нимчорак финалга чиқди. Россия гуруҳда қолиб кетди.
"C" гуруҳи
Германия, Польша ва Шимолий Ирландия кейинги босқичда иштирок этади.
"D" гуруҳи
Хорватия, Испания нимчорак финалда. Туркия тақдири номаълум.
"E" гуруҳи
Италия кейинги босқичда. Қолган жамоалар тақдири 3-тур учрашувидан сўнг маълум бўлади.
"F" гуруҳи
Венгрия навбатдаги босқич йўлланмасини қўлга киритди. 3-турдан сўнг нимчорак финалга чиққан гуруҳдаги ҳолат ойдинлашади.
Шимолий Ирландия кейинги босқичга чиққанининг сабаби, гуруҳ ўйинларини якунлаб, 3 очко тўплаган бошқа жамоаларнинг тўплар нисбати ёмон.
Эслатиб ўтамиз, гуруҳда 1 ва 2 ўринни эгаллаган жамоалар тўғридан-тўғри навбатдаги босқич йўлланмасини қўлга киритади. 6 та гуруҳда 3-ўринни эгаллагаб, энг яхши натижа кўрсатган 4 та жамоа ҳам нимчорак финалга йўл олади.
Фикрлар