U-16 Осиё чемпионатига қуръа ташланди. Рақибларимиз Жанубий Корея, Австралия ва Ҳиндистон

Narzulla Saydullayev
18 июн 2020
Бугун, 18 июнь куни ОФК штаб-квартирасида ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига қуръа ташлаш маросими ўтказилмоқда.

 Қуръага кўра Олим Шокиров бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси "C" гуруҳидан жой олди. Гуруҳдаги рақибларимиз: Жанубий Корея, Австралия ва Ҳиндистон бўлди.


U-16 Осиё чемпионати-2020 гуруҳлари

"A" гуруҳи: Баҳрайн, КХДР, Эрон, Қатар.
"B" гуруҳи: Тожикистон, Уммон, Яман, БАА.
"C" гуруҳи: Жанубий Корея, Австралия, Ҳиндистон, ЎЗБЕКИСТОН.
"D" гуруҳи: Япония, Индонезия, Саудия Арабистони, Хитой.


Эслатиб ўтамиз, бу йилги U-16 Осиё чемпионати 16 сентябрь - 3 октябрь кунлари Баҳрайн мамлакатида бўлиб ўтиши режалаштирилган.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia