RU

Последние новости

09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  7 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  12 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  7 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  37 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  22 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  5 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  15

Зоҳиржон Акрамхонов ОФК кубоги-2021 баҳсларида ишлайди Новости

Зоҳиржон Акрамхонов ОФК кубоги-2021 баҳсларида ишлайди

Жорий йилнинг май-июнь ойларида қитъамизнинг клублар миқиёсидаги нуфуз бўйича Осиё Чемпионлар лигасидан кейинги ўринда турувчи ОФК кубоги-2021 баҳсларининг гуруҳ босқич учрашувлари ўтказилади.

Мусобақанинг “F” гуруҳи беллашувларига Тожикистоннинг Душанбе шаҳри мезбонлик қилади. ЎзПФЛ Клубларни лицензиялаш ва халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Зохиржон Акрамхонов 14-20 май оралиғида бўлиб ўтадиган мазкур мусобақанинг ташкилий жиҳатларига масъул ОФК делегацияси таркибига киритилди.

Ҳамюртимиз мусобақа доирасидан ўрин олган учрашувлар ва бошқа масалаларнинг яхши савияда ташкил этилиши, хусусан медиа, маркетинг, тижорий тадбирлар ОФК талабларига мувофиқ ўтиши бўйича иш олиб боради.

Таъкидлаб ўтамиз, ОФК кубоги-2021 “F” гуруҳидан Қаршининг “Насаф” жамоаси ҳам ўрин эгаллаган. Мамлакатимиз вице-чемпиони гуруҳда Туркманистоннинг “Олтин аср”, Тожикистоннинг “Хўжанд” ҳамда Қирғизистоннинг “Олой” клубларига қарши баҳс олиб боради. Якунда гуруҳда 1-ўринни қайд этадиган жамоа ҳудудий финал босқичида яна бир Марказий Осиё жамоаларидан ташкил топган “E” гуруҳи ғолибига қарши баҳс юритади. Ҳудудий финал босқичи август ойида ўтказилса, унинг ғолиби кейинроқ сентябрда ОФК кубоги-2021нинг ҳудудлараро ярим финалида қатнашиш имконига эга бўлади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика