Зинедин Зидан: "Атлетико"дан учралган 3:7 ҳисобидаги мағлубият ҳеч нарсани англатмайди"
28 сен 2019 14:21
Новости
Зинедин Зидан: "Атлетико"дан учралган 3:7 ҳисобидаги мағлубият ҳеч нарсани англатмайди"
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан ўйиндан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.
Жамоа бош мураббийи "матрасчилар"га қарши охирги ўйинда қайд этилган 3:7 ҳисобидаги мағлубият ҳеч нарсани ҳал этмаслигини айтиб ўтди.
- Ушбу ўйиннинг олдингисига умуман алоқаси йўқ. Ҳозиргача ҳамма нарса ўзгарди. Биз яхши формага кираётганимизни ҳис қилмоқдамиз. Рақиб ҳақида ҳам шундай дея оламан.
Шундай экан ўйин қизиқарли бўлади. Аммо, мени жамоамизнинг ўйини кўпроқ қизиқтиради. Биз ғалаба қозонишни хоҳлаймиз ва 3 очко олиш учун бор кучимизни сарф этамиз. Қийин рақибга қарши эса ўйин осон ўтмайди, - дейди Зидан.
Эслатиб ўтамиз, ўйин бугун, Тошкент вақти билан соат 23:55да бошланади.
Похожие новости
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди
Комментарии