Зинченконинг кейинги клуби маълум
19 янв 17:19
Новости
Зинченконинг кейинги клуби маълум
"Аякс" "Арсенал"дан Александр Зинченкони ижара асосида олиш бўйича келишувга эришди.
Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, Зинченко бўйича битим тўлиқ келишилган ва украиналик ҳимоячи июнь ойигача ижара асосида Амстердам клубида фаолиятини давом эттиради.
Бу Зинченко аввал ўйнаган "Ноттингем Форест"ни тарк этишини англатади. Кутилмоқдаки, у яқин 24 соат ичида тиббий кўрикдан ўтиш учун Амстердамга йўл олади. Шундан сўнг трансфер расман расмийлаштирилади.
Хабар қилинишича, амстердамликлар футболчининг маошини тўлиқ ўз зиммасига олади.
Қайд этиш жоизки, Зинченко жорий мавсум барча мусобақаларда "Ноттингем" сафида бор-йўғи 10 ўйин ўтказган бўлиб, ҳали гол урмаган ва голли узатма ҳам бермаган.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Комментарии