Зидан: "Реал" асосий таркибини аниқлаётганимда бошим оғрийди"
22 авг 2016 12:16
Новости
Зидан: "Реал" асосий таркибини аниқлаётганимда бошим оғрийди"
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан "Реал Сосьедад"га қарши ўтган учрашув (3:0) ҳақида фикр билдирди.
"Меҳмондаги ўйин қийин бўлишини билган эдик, аммо учрашувнинг бошидан яхши ўйнадик. Мавсумни яхши бошлаш муҳим. Ҳаммасидан кўнглим тўлди, ҳар бир футболчи бор кучини ишга солди. Биз биргаликда ҳужумга ўтиб, бирга ҳимояландик.
Асосий таркиб танлаётганимда бошим оғрийди. Асенсио учрашувнинг илк дақиқаларидан майдонга тушди ва яхши ўйнади. Иско ва Хамес ҳам шундай ҳаракат қилди. Бундан ташқари, Бэйл учун хурсандман. Унинг жисмоний ҳолати қолганларникидек яхши эмас, аммо у қандай ўйнаганини ўзингиз кўрдингиз. Бу йил Гарет учун жуда муҳим бўлади" - дейди Зидан.
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Комментарии