Зидан “Брюгге”га қарши ўйиндан сўнг нималар деди?
02 окт 2019 07:45
Новости
Зидан “Брюгге”га қарши ўйиндан сўнг нималар деди?
“Ҳа, ўйин натижаси ёмон бўлди. Аммо футболчилар вазиятга яхши муносабат кўрсата олди. Биринчи бўлим натижасидан қониқа олмасдим. Биз ҳеч қачон бунчалик расво 1-бўлим ўтказмагандик. Аммо ўйинчиларнинг бу вазиятга реакцияси мени қайта умидлантирди. Очко ишлаб олганимиздан хурсандман. Ғалаба қозониш учун ҳам имконимиз бўлганди. Биринчи голни кўрдингиз, бу бироз кулгили бўлди. Лекин бу биз ўйинни ёмон бошлаганимизни англатмайди. Биз шунчаки рақибнинг кучли томонларига диққатимизни қарата олмадик. Кейин эса иккинчи голни ўтказиб юбордик. Мен иккинчи бўлимдаги ўйинимизга эътибор қаратишни хоҳлардим. Танаффусда йигитларга вазиятни ўзгартириш учун олдимизда 45 дақиқа борлигини, агар ўзгартира олмасак, ютқазишимизни айтдим. Яхшики, ўйинчилар вазиятга тўғри баҳо бера олди. Уларнинг ғалаба қозонишни истаётганлигини кўрдим. Кўрамиз энди нима бўлар экан. Биз курашишда давом этамиз”, — дейди Зидан.
Похожие новости
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди
Комментарии