Зидан: “Бор эътибормизни бир жойга жамлай олсак, бизни мағлуб этиш қийин”
19 июн 2020 07:21
Новости
Зидан: “Бор эътибормизни бир жойга жамлай олсак, бизни мағлуб этиш қийин”
Зидан “Валенсия” устидан қозонилган ғалабадан сўнг фикрлари билан бўлишди.
“Ла Лигадаги барча ўйинлар қийин, айниқса даражаси “Валенсия”ники каби бўлган клубларга қаршилари. Ўйиндан қониқдим, иккинчи бўлим яхши ўтди. Бу ҳақли қўлга киритилган уч очко. Бугун рақибдан устун бўла олганимизни айтишим мумкин. “Эйбар”га қарши баҳснинг 1-бўлимида яхши ўйин намойиш этиб, иккинчи бўлимда жуда ёмон ўйнагандик. Агар бор эътиборимизни ўйинга қаратсак, бизни мағлуб этиш осон эмас. Асенсионинг голи фақат унинг учун эмас, балки биз учун ҳам кўп нарсани англатади. Унинг майдонга тушишини ва биринчи ўйиндаёқ гол уришини кўришдан хурсандмиз”, — дейди Зидан.
Маълумот учун, “Реал” 21 июнда Ла Лиганинг навбатдаги турини “Реал Сосьедад”га қарши сафарда ўтказади.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии