Зидан: "Азарга бироз ўйин амалиёти беришни режалаштиряпман"
29 дек 2020 18:47
Новости
Зидан: "Азарга бироз ўйин амалиёти беришни режалаштиряпман"
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан ярим ҳимоячи Эден Азарни майдонга туширишга ваъда берди.
Бельгиялик футболчи меҳмондаги "Эльче"га қарши ўйинда ўз имкониятини олади.
- Азар эртага ўйин учун қайдномага киради, мен унга бироз ўйин амалиёти беришни режалаштиряпман. У бир неча кун давомида жамоа билан бўлди ва биз вазиятдан максимум фойдаланмоқчимиз, - дейди Зидан.
Бельгиялик футболчи бир ойдан бери майдонга тушмаяпти. У сўнгги бор 28 ноябрь куни уйдаги "Алавес" (1:2)га қарши ўйинда ҳаракат қилган эди. "Гранада"га қарши олдинги ўйинда эса Азар захира ўриндиғида ўтирди.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии