Зидан Ареоланинг ўйинларидан мамнун ва уни "Реал"да қолдирмоқчи
16 мар 2020 16:41
Новости
Зидан Ареоланинг ўйинларидан мамнун ва уни "Реал"да қолдирмоқчи
"Реал"нинг франциялик дарвозабони Альфонс Ареола мавсум сўнггида Мадрид клубида қолади.
Эслатиб ўтамиз, мадридликлар 27 ёшли посбонни 2019 йилнинг ёзида ПСЖдан 2019/20 йилги мавсум сўнггига қадар ижарага олишган эди ва у Кейлор Наваснинг сотуви билан боғлиқ битим орқали амалга ошганди.
"Қироллик клуби" бош мураббийи Зинедин Зидан Ареоланинг ҳаракатларидан мамнун ва ундан иккинчи даражали дарвозабон сифатида фойдаланиб, Альфонс билан тўлақонли шартнома тузмоқчи.
ПСЖ франциялик посбонни қўйиб юборишга тайёр, сабаби Париж клуби "Милан" дарвозабони Жанлуижи Доннаруммани харид қилмоқчи.
Ареола жорий мавсум "Реал" сафида 8та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол ўтказиб юборди ва 3та ўйинда қуруқ ўйин ўтказди.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии