RU

Последние новости

07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  3 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  0 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  5 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  8 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  1 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  5 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  8 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  3 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  8 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  18 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0

"Зенит" Азмунни 50 миллион евродан камига қўйиб юбормайди. Эронлик Миллернинг севимли ўйинчисидир Новости

"Зенит" Азмунни 50 миллион евродан камига қўйиб юбормайди. Эронлик Миллернинг севимли ўйинчисидир

"Наполи", "Вест Хэм", "Лестер" ва "Эвертон" клубларининг ҳеч бири "Зенит" билан ҳужумчи Сердар Азмун борасида алоқага чиқмади.

Бундан ташқари, "Зенит" Азмун борасида таклиф олса, эронлик ҳужумчини сотишдан бош тортади, сабаби клуб раҳбарияти ҳужумчи билан хайрлашишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда metaratings.ru сайти хабар берди.

Фақатгина камида 50 миллион евролик таклиф "Зенит" раҳбариятини Азмунни сотишга ундаши мумкин. Айнан шунча пулга "Зенит" хавбек Леандро Паредесни ПСЖга сотган.

Азмуннинг қолишига яна бир сабаб унинг "Газпром" раҳбари Алексей Миллер билан яхши муносабатларидир. Улар отларга ва отлар пойгасига ишқибозлик каби умумий қизиқишларга эгалар.

Азмун жорий мавсум "Зенит" либосида РПЛда 21та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол ва 6та ассист қайд этди. Transfermarkt эронлик ўйинчини 18 миллион еврога баҳолаган.

Айни вақтда Россия чемпионати коронавирус пандемияси сабабли тўхтатилган. "Зенит" ўз таъқибчилари бўлмиш "Локомотив" ва "Краснодар"дан 9 очко илгарилаб кетган ҳолда жадвалда етакчилик қилмоқда.


Манба: metaratings.ru

Рейтинг: -4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика