RU

Последние новости

12:24Араухо "Барселона"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  0 11:50АПЛнинг икки гранди 115 млн еврога баҳоланган футболчи учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  3 11:22Кейн АПЛга қайтиш ҳақида ўйламаяпти: "Менга "Бавария"да ўйнаш ёқади. Шартномани узайтиришни муҳокама қилишимиз мумкин"  1 10:45"Қизилқум" 5 йилдан буён Наманганда гол ура олмаяпти  0 10:17"Ливерпуль" футболчиси учун мавсум якунланди  1 09:50Асосий рақиб мағлуб этилганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  17 09:21"Андижон" 14 йилдан сўнг ОКМКни мағлуб этди  5 08:53Гвардиола: "Ҳусановнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қиляпман"  2 08:26Миржалол Қосимов мураббий сифатида илк бор "Андижон"га ютқазди   4 08:10Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0   4 07:56Фабио Каннаваро ҳам Ўзбекистонга "йўқ" дегани айтилмоқда - манба  44 07:40Суперлига. Лушанни истеъфога чиқарган "Навбаҳор" бугун "Қизилқум"ни меҳмон қилади  2 02:00"Интер" президенти А Серия даражасини баҳолади  1 01:29Бундеслига. "Бавария" йирик ғалаба қайд этди, Харри Кейн мавсумдаги 10-голини урди  3 01:10Энцо Мареска: "Дарвозабонлар бўйича муаммо йўқ"  3

⚡️ “Ювентус” ва “Салернитана” ўртасидаги баҳснинг охирларида юз берган драма ҳақида Новости

⚡️ “Ювентус” ва “Салернитана” ўртасидаги баҳснинг охирларида юз берган драма ҳақида

Италия чемпионати 6-турида “Ювентус” ўз майдонида “Салернитана” билан жанговар дуранг (2:2) ўйнади.

90+3-дақиқада Леонардо Бонуччи пенальти тепиш имкониятига эга бўлди ва дарвозабон унинг зарбасини қайтариб қолди. Қайтган тўпга биринчи бўлиб югуриб келган Бонуччи хатосини тўғрилаб, ҳисобни тенглаштирди.

90+5-дақиқада туринликлар форварди Аркадиш Милик рақиб дарвозасини ишғол этиб, хурсандчилигидан футболкасини ечди ва ҳакам томонидан унга 2-сариқ кўрсатилди. ВАРдаги арбитр эса унинг голини офсайд ҳисоблади ва оқибатда натижа ўзгаришсиз қолди. Милик эса майдондан четлатилди.

Вазият қайта кўрилаётган вақтда иккала жамоа ўйинчилари ўртасида низо келиб чиқди ва бош ҳакам Маттео Марченаро яна 3 та қизил карточка кўрсатди: Федерико Фасио, Хуан Куадрадо ва “Юве” устози Массимилиано Аллегри.

Эслатиб ўтамиз, Аллегри шогирдлари мана уч ўйиндирки, ғалаба нималигини билмай келишмоқда. Туринликлар бундан олдин ЕЧЛда ПСЖга 1:2 ҳисобида ютқазди ва чемпионат доирасида “Фиорентина” билан баҳсда дуранг (1:1) ўйнади. Жамоа ҳозирда А Серия турнир жадвалида 10 очко билан 8-ўринда турибди.


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика