"Ювентус" мартда Влахович билан учрашув ўтказади
23 фев 19:12
Новости
"Ювентус" мартда Влахович билан учрашув ўтказади
Туринликлар ҳужумчиси Душан Влахович клуб билан шартномани узайтириш масаласини муҳокама қилади.
Аввалроқ сербиялик футболчи Туринни тарк этиши муқаррарлиги ҳақида хабарлар чиққанди, аммо сўнгги пайтларда вазият ўзгарди.
Журналист Николо Скиранинг маълумотига кўра, томонлар март ойига учрашув белгилаган. "Кекса синьора" раҳбарияти 26 ёшли ўйинчининг агенти билан келгуси ҳамкорлик шартларини келишиб олишга ҳаракат қилади.
Душан Влаховичнинг "Ювентус" билан амалдаги шартномаси июнь охирида тугайди. У жамоада қолиш учун маошини сезиларли даражада камайтиришга рози бўлиши кераклиги тахмин қилинмоқда. Унга "Барселона", "Милан", "Бавария" ва бошқа клублар ҳам қизиқиш билдиргани айтилган.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии
Juveda Komo bn uyindi kurdim Kamanda Nol