RU

Последние новости

07:53Аббосбек Файзуллаев РПЛда тур рамзий жамоасидан ўрин олди  0 07:23Про лига. Бугун 22-турнинг сўнгги учрашуви бўлиб ўтади  1 01:17"Реал" Карвахаль ўрнига ҳимоячи сотиб оладими?  0 00:31Пол Скоулз: "Тен Хагнинг баҳоналари тугаб боряпти"  4 00:00"Олтин тўп" соҳиби Диего: "Беш ой олдин оёғимни операция қилдирдим. Ўзбекистонга келганимда, чап оёғимни ишлатолмасдим"  0 23:50"Шаҳарликлар" ҳужумга ўтди. "Манчестер Сити" АПЛда компенсация талаб қилмоқчи  0 23:28Марсель: "Олтин бутса"ни қўлга киритиш энг катта орзуларимдан бири эди. Бироқ ундан ҳам юқори мақсадим бор эди"  0 23:15Леандро Лино: "Жаҳон чемпионатигача жуда кўп меҳнат қилдик ва бу ўз самарасини берди"  0 22:58Алан Бранди: "Ҳакамлар ҳақида гапирмоқчи эмасман. Нима бўлганини ҳамма кўрди"  4 22:44"Манчестер Сити" судда АПЛни мағлуб этди  7 22:42Пабло Таборда: "Мағлубиятга қарамай, бошимизни баланд кўтарган ҳолда Ўзбекистонни тарк этамиз"  0 22:16Хосе Венансио Лопес Ўзбекистон футзал терма жамоасини тарк этди  12 22:11Тожикистон терма жамоаси Россия билан ўйнашни хоҳламади  7 21:48Назорат учрашуви. "Бунёдкор" - "Сурхон" 1:3  2 21:39Тўртта таймдан иборат назорат учрашувида ОКМК "Локомотив"ни таслим қилди  0

Ёш қаламкашлар диққатига! "Мен ҳам ёзишни хоҳлайман" имконияти Новости

Ёш қаламкашлар диққатига! "Мен ҳам ёзишни хоҳлайман" имконияти

Фараз қиламиз, сиз футболни ҳаддан ташқари яхши кўрасиз ва футбол ҳақида ёзгингиз келади.

Бунинг учун "Championat.asia" сайти Сизга қулай имкониятни тақдим этади. Айтайлик, сиз вилоятда истиқомат қиласиз ва сиз яшаб турган ҳудудда футбол жамоаси бор. (Аммо у ердаги футбол матбуотда кўп ёритилмайди). Сиз ўша жамоага мухлислик қиласиз, шу жамоа ҳақида одамлар кўпроқ нарса билишини хоҳлайсиз. Бу олий лига, биринчи лига, балки иккинчи лига жамоаси бўлиши мумкин. 

Агар сизда футбол журналистикасига қизиқиш бўлса-ю, ёзганларимни қаерда чиқарсам бўлар экан деб ўйлаб юрган бўлсангиз, биз сиз учун имконият эшигини очишга тайёрмиз. Биз доим айтиб келганмиз, сайтимиз эшиги ҳамма учун бирдек очиқ. Биз сизнинг қаламингизга мансуб футболга оид воқеа, хабар ва бошқа мавзулар сайтимизда чиқишини хоҳлаймиз. 

Фақат бунинг учун сиздан талаб қилинадигани шу - асосан ўзингиз истиқомат қилаётган ҳудуд футболини ёритиш. Агар футбол журналистикасига қизиқиш туфайли мен ҳам нимадир ёзишни хоҳлайман деб ўйласангиз, марҳамат, ижод маҳсулингизни бизга жўнатинг. Биз қаламкашлар учун "Мен ҳам ёзишни хоҳлайман" имкониятини ташкил қилиб берамиз. 

Шуни унутманг, ёзадиганларингиз фақат ўзингиз яшаб турган ҳудуд футболига оид бўлиши керак. Яъни, биз Ўзбекистон терма жамоаси, бош мураббийи, ЎФФ ёки ПФЛ ҳақидаги мақолаларни қабул қилмаймиз. Фақат ўзингиз ичидан кузатиб юрган ҳудуд футболига оид материалларнигина кўриб чиқиб сайтда бериб боришга ҳаракат қиламиз. 

Ўзингиз ёзган футболга оид мақолаларни қуйидаги электрон почтага юборишингиз мумкин.

championatasia@bk.ru

Айтганча, мақолани ёзиб бўлгач, исм-шарифингиз, ёшингиз, қаерда истиқомат қилишингиз ҳамда телефон рақамингизни ёзиб юборишни унутманг. (Агар мақолага оид фотосуратлар бўлса янада яхши). 

Таҳририят. 


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика