RU

Последние новости

13:57"Пахтакор" - "Динамо" учрашувини бошқарадиган ҳакамлар маълум бўлди  2 13:28Пеп Гвардиола АПЛ қароридан норози  1 13:20Бугун Ўзбекистон Кубоги финалида ишлайдиган ПФЛ вакили келаси йил ОФКда иш бошлайди  4 12:46Ўзбек ва жаҳон футболи ҳамда футзали юлдузлари ўртасида баҳс ўтказилди  4 12:14"Ювентус" майдонга тушмай маош олаётган юлдуздан қутилмоқчи  1 11:50"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 8 ёшли Умарбеков Бурхон  0 11:16Мурод Исмоилов: “Финалда қайси жамоа ғалаба қозонса ҳам якунда футбол ютади”  0 10:57Ўзбекистон кубоги. Финалларни энг кўп қайси ҳакам бошқарган?  1 10:30"Барселона" ва "Nike" ўзаро келишувга эришди  4 09:58Туркия чемпионати трансфер нархлари янгиланди. Алиқулов ва Турғунбоевнинг нархи қанчани ташкил этмоқда?  9 09:21Испаниянинг октябрь ойидаги ўйинлар учун таркиби эълон қилинди  3 08:45Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувнинг энг зўри бўлди  7 08:13Футзал. Бугун Ўзбекистон ҳамда жаҳон футболи ва футзали афсоналари ўртасида учрашув бўлиб ўтади  2 07:42Ўзбекистон кубоги. Бугун финал!  58 00:50"Атлетико" Куртуага буюм отган мухлисларни кечирмади  0

Германиялик болалар футболи бўйича мутахассис “Шўртан” футбол клубига келди Новости

Германиялик болалар футболи бўйича мутахассис “Шўртан” футбол клубига келди

Теги :  Шўртан
Германиянинг “Ҳанновер 96” футбол клуби академияси мураббийи Андрей Вайберт “Шўртан” футбол клуби мураббийларига бир ҳафта давомида ўз кўникмларини ва Европа методини ўргатади.

Андрей Вайберт анча йиллар олдин ҳам Ўзбекистонга келиб, ўзбек футбол клубларига ўз тажрибаларини улашган. Бундан 10 йил аввал "Насаф" клубига ҳам ташриф буюрган. Хуллас ўзбек футболи ҳақида тасаввурга эга мутахассис ҳисобланади.

Германиялик футбол мутахассиси Ғузор туманида жойлашган “Шўртан” футбол клубига тегишли стадион, футбол акдемияси ва клубга тегишли инфратузилмалар билан яқиндан танишди. Академиямиз ва бош жамоамиз футболчилари, мураббийлари билан учрашди. Улар билан дўстона мулоқотда бўлиб, қизғин суҳбат олиб борди.

Андрей Вайберт 5-октябрга қадар жамоамиз билан бирга бўлади ва ҳозирги кунда Европа жамоаларида олиб борилаётган иш услуби билан яқиндан таништиради. Жумладан футболчиларга витаминизациялардан қайси пайтда қандай фойдаланиш, тўғри овқатланиш ҳақида тушунчалар беради. Бундай тушунчалар футболчиларга келажакда эҳтимолий содир бўлиши мумкин бўлган жароҳатларнинг олдини олишда ёрдам бериб, уларни доимо соғлом бўлишларига хизмат қилади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

   
01 окт 17:12:52
Xscreen
"Болалар футболи буйича Германиялик мутахасис "Шуртан" футбол клубига келди" булиши керак эди менимча!
   
01 окт 07:04:51
QosimNozimBavariyaChmpn
Haynz von haydn
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика