RU

Последние новости

02:06А Серия. "Наполи" навбатдаги ғалабасига эришди  0 01:58Ўтган мавсумнинг энг яхши жамоаси илк мағлубиятини қабул қилиб олди  2 01:50BALLON D'OR-2025  101 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  1 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  10 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  6 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  20 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  12 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  39 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  12

"Ё, ҳудо, бизни ажратишмаса, Златан мени ўлдириб қўяди" - Рохо бир воқеани эслади Новости

"Ё, ҳудо, бизни ажратишмаса, Златан мени ўлдириб қўяди" - Рохо бир воқеани эслади

"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Маркос Рохо ҳужумчи Златан Ибрагимович билан боғлиқ бир воқеани ёдга олди.

"Златан тўп билан бўлишни истарди. "Олд Траффорд"да ҳисоб 0:1 турган бир паллада Златан очиқ бўлса-да, тўпни ўйинчилар орасидаги Погбага оширдим. Поль эса тўпни қизғаниб, рақибларни алдаб юрди. Шунда Златан мени сўкишни бошлади.

Тинмай сўкаётганди, шунда унга: "Овозингни ўчир, каттабурун. Сенга фақат тўп керак", деб жавоб бердим. Биринчи бўлим якунланди, барчамиз кийим алмаштириш хонасига кетаётгандик. Бир вақт Златан ерда ётган елим идишни тепиб, асабий ҳолатда менга қаради: "Менга ҳозир нима дединг?".

Мен ҳам жойимда тўхтаб: "Сен менга нима дединг?", деб жавоб қайтардим. 

Унинг кўзларига қараб турардим ва ичимдан: "Ё ҳудо, бизни ажратинглар, бўлмаса у мени ўлдириб қўяди", деган нидолар келаётганди. Кийим алмаштириш хонасидан ҳаммадан асабий Моуриньо чиқиб келди ва барчамизни хонага олиб кириб кетди. Ютдик ва навбатдаги босқичга ўтдик.

Эртаси куни клуб ошхонасида нонушта қилаётган пайтим кимдир томоғимдан бўғди, ҳеч нима қила олмадим, кимлигини ҳам билолмадим, гапира олмадим ҳам. Ортимдан: "Сен кеча менга нима дединг?", деган овоз келди ва у бирданига томоғимни қўйиб юборди.

Ошхонадаги ҳамма кулиб юборди. Яхшики Златан хазиллашган экан. Ибрагимовичга ҳеч ким гапира олмаган. Шу жумладан мен ҳам", - деди Рохо.

Рейтинг: +42   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика