RU

Последние новости

11:35Абдурауф Бўриев: "Муҳими, ўзимизга керакли натижани қайд этдик"  0 10:50Шаҳбоз Жўрабеков: "Кубокни ютиш бугундан "Бухоро"нинг бош мақсадига айланди, финалда кўришгунча"  3 10:30Марко Станоевич: "Ўйин томонлама ютқазмадик, пенальтилар сериясида омадимиз келмади"  0 10:10Нодирбек Аҳмаджонов: "Бухоро"нинг тарихига ҳисса қўшганимдан бахтиёрман, финалда ҳам гол уришни ният қилганман"  5 09:48"Барселона" жароҳат олган Гавининг ўрнига МЮдан футболчини ижарага олмоқчи  1 09:22"Ливерпуль" Экитикени жазолади  4 09:20Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" – "Сўғдиёна" 3:2  0 08:56Владимир Назаров — Пенальтилар серияси, шпаргалка ва "Бухоро" билан финал ҳақида   2 08:55Манише: "Роналду 1000 та гол ура олади"  11 08:27"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 08:00Пролига. Бугун супер учрашув бор  5 07:35Ўзбекистон Кубоги. “Пахтакор” — “Динамо” 0:0 (Пенальтилар серияси 4:2)  2 07:31Суперлига. Бугун Андижонда учрашув бор  4 02:27ЛаЛига. "Барселона" "Реал Овьедо" майдонида иродали ғалаба қайд этди  22 02:04Европа лигаси. "Астон Вилла", "Лион", "Порту"дан кичик ҳисобдаги ғалабалар ва бошқа натижалар  0

Янгиланган "дренаж" тизими ва "прошивка" —таъмирлаш ишлари олиб борилаётган “Бунёдкор” стадионидан репортаж Новости

Янгиланган "дренаж" тизими ва "прошивка" —таъмирлаш ишлари олиб борилаётган “Бунёдкор” стадионидан репортаж

Теги :  Бунёдкор
“Бунёдкор” футбол клуби ва Ўзбекистон миллий терма жамоасининг уй ўйингоҳи ҳисобланган “Бунёдкор” стадионида июль ойидан буён таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Майдон нисбатан чуқурликда жойлашгани унинг ҳаво айланиш тизимига салбий таъсир қилган. Бир неча  марта амалга оширилган қайта таъмирлаш ишлари ижобий натижа бермагани ҳам ҳеч кимга сир эмас. Албатта “Бунёдкор”дек муҳташам стадионга бу каби ҳолатлар ярашмайди. Шу йилнинг ёз фаслида “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси, “Бунёдкор” футбол клуби президенти Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига кўра, ишчи гуруҳ тузилиб, стадионни қайта таъмирлаш бўйича режа ишлаб чиқилди ва июль ойидан ишлар бошлаб юборилди.

Дастлаб, майдоннинг эски чими, тупроғи ва фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келиб улгурган “дренаж” тизими ускуналари олиб ташланди. Сўнг бир метр баландликда янги тупроқ тўкиб чиқилди. Шу тариқа асли чуқурликда жойлашган майдон бир метр баландликка кўтарилди. Аммо бу ҳали ҳаммаси эмас. Тупроқдан кейин майдоннинг “дренаж” тизими тўлиқ янгиланди ҳамда икки хил ўлчамдаги “щебен” тошлари тўкилди. Тошлар тўкилгач энди Чинознинг маҳаллий майин қумлари “щебен”лар устидан жой олди. Бу ўз-ўзидан майдон асл ҳолатидан деярли икки метр баландликка кўтарилганини англатади. Асосийси шуки, энди майдонда ҳаво айланиш тизими яхшиланади ва ўз-ўзидан бу чимнинг ривожланишига ижобий таъсир қилади. Қолаверса, ўйинчилар ҳам учрашув вақтида нафас олиш муаммоларига дуч келмайди.

Бугун майдоннинг қайта таъмирлаш ишлари янги босқичга ўтди. Мухлислар кутаётган янгилик: “Бунёдкор” майдонига чим ётқизила бошланди. “Кентуки” уруғидан экилиб юртимизда етиштирилган чим маҳаллий иқлимга тўлиқ мос. Бугундан бошланган чим ётқизиш ишлари тез кунларда якунланади. Сўнг чим қиш фаслида тўлиқ парваришланади. Ишқибозларни хурсанд қиладиган яна бир янгиликни айтиб ўтмасак бўлмайди. Ишчи гуруҳнинг режасига кўра, Ўзбекистон стадионларида илк бор айнан “Бунёдкор”да “прошивка” тизимидан фойдаланилади. “Прошивка” тизими нима деган саволга жавоб жавоб бериб ўтсак. Чимнинг томир қисми сунъий ипларга боғлаб чиқилади. Футболчи “подкат”ни амалга оширса ёки дарвозани ишғол қилганидан сўнг тиззасини чимга қўйиб сирпаниш билан хурсандчилик қилса чимнинг жойидан кўчиб кетиши кузатилмайди. Таъкидлаганимиздек, “прошивка” тизими Ўзбекистоннинг ҳеч бир майдонида йўқ, ҳатто Марказий Осиёдаги стадионларда ҳам жуда кам фойдаланилган.

“Бунёдкор” стадиони фойдаланишга топширилганидан сўнг амалга оширилган қайта таъмирлаш ишларини асосан хорижлик мутахассислар олиб борган, натижаси эса барчага маълум. Шу кунларда амалга оширилаётган қайта таъмирлаш ишлари маҳаллий мутахассисларга ишониб топширилган. Улар шу кунга қадар Қаршидаги “Марказий”, Тошкентдаги “Жар” ва Бухородаги “Бухоро” стадионларини ҳозирги ҳолатига етиб келишида меҳнат қилишган.

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика