RU

Последние новости

17:05Ўзбекистон Суперкубоги: дебютант “Нефтчи” саккизинчи жамоа, рекорд “Пахтакор”да  1 16:49"Футбол олами". 3-турдаёқ илк истеъфо  0 16:29Аёллар ўртасидаги Осиё кубоги. Ўзбекистон чорак финалда Жанубий Кореяга йирик ҳисобда мағлуб бўлди  12 15:35Ўзбекистон Суперкубоги–2026: Бердиев рекордчи, рўйхатда хорижлик мураббийлар ҳам бор  1 15:25"Имишли" — "Сабаҳ". Таркиблар маълум  0 14:50Ким Мин Же "Бавария"ни А Серия топ клубига алмаштириши мумкин  1 14:28Ўзбекистон Суперкубоги. Тарихдаги илк учрашув ва қолган тўқнашувларда қандай натижалар қайд этилган? Кимлар майдонга тушган?  2 13:36"Интер" Саудия Арабистонидаги ўйинчига кўз тикди  1 12:48Суперлиганинг 3-туридаги ҳакамлик таҳлили: "Пахтакор" – "Навбаҳор" ва "Насаф" – "Динамо" ўйинларидаги хатолар ҳамда баҳсли қарорлар  20 12:17Мауро Бразил — Суперлигада дебют қилган илк уругвайлик футболчи  5 11:52Эндрик "Реал"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  12 11:15"Интер" "Рома" юлдузини трансфер қилмоқчи  1 10:40Расмус Хойлунднинг "Наполи"даги келажаги маълум  1 10:12Спалеттининг "Ювентус"даги келажаги маълум  1 09:43"Ливерпуль" "Реал"дан икки ўйинчини 120 миллион еврога сотиб олиши мумкин — TEAMtalk   12

"Яна бошладингизми, мураббий?" — Капелло жонли эфирда Роналдо билан ҳазиллашди Новости

"Яна бошладингизми, мураббий?" — Капелло жонли эфирда Роналдо билан ҳазиллашди

Мадриднинг "Реал" клуби собиқ бош мураббийи Фабио Капелло ва жамоанинг собиқ ҳужумчиси, афсонавий бразилиялик Роналдо ўртасида қизиқарли диалог бўлиб ўтди.

Эски хотиралар ва ортиқча вазн:

Эслатиб ўтамиз, италиялик мутахассис аввалроқ "Мадрид"да бирга ишлаган даврларида Роналдонинг ортиқча вазн билан боғлиқ муаммолари ҳақида очиқ гапирган эди:

"У озишни ёқтирмасди. У шунчаки ҳаётдан завқланиб яшашни севарди. Шунинг учун ҳам мен уни "Реал"дан ҳайдаб юборганман."

Жонли эфирдаги ҳазил:

Бу сафар Капелло ва Роналдо Чемпионлар Лигаси доирасидаги "Интер" — "Будё-Глимт" (1:2) учрашувида "Sky Sport" телеканали эксперти сифатида бирга ишлашди. Жонли эфир вақтида улар ўртасидаги эски мавзу яна кўтарилди.

Капелло кутилмаганда собиқ шогирдига юзланиб сўради: "Ҳозир вазнинг қанча?"

Роналдо эса бунга жавобан табассум қилди ва: "Қўйсангиз-чи, мураббий, яна бошладингизми?" — деб жавоб қайтарди.

Ушбу қисқа ва самимий диалогдан сўнг студиядаги барча экспертлар кулгини яшира олишмади. Мураббий ва шогирд ўртасидаги бундай илиқ муносабат мухлисларнинг эътиборини тортмоқда.

Рейтинг: +4   

Комментарии

+1   
25 фев 19:39:56
Антикоррупционер
Сарлавхадан бу гапни Капелло Роналдога айтганга ухшаб колибди.
   
25 фев 23:20:37
Haqiqat-2
Ответ на комментарий пользователя Антикоррупционер
Сарлавхадан бу гапни Капелло Роналдога айтганга ухшаб колибди.
Илғанингиз тасанно))
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика